Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУВАСОЙ ШАҲАР ҲОКИМИ РАВШАН РАХИМЖОНОВНИНГ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ 

×

 2021-10-01 16:34:58    252

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум, ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган жамики ўқитувчи ва устозларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан астойдил табриклайман.

Улуғ аллома Абдураҳмон Жомий “агар ҳаёт карвон бўлса, сарбон-муаллим” дея бежиз айтмаган. Бугунги шонли айёмда ҳаммамиз қўлимизга қалам тутқизиб, илм ўргатган, сабоқ берган олижаноб ўқитувчи ва устозларимизни ёдга олиб, уларга юксак эҳтиром кўрсатган тарзда, ҳурмат бажо келтирамиз.

Аслини олганда, кўз нури ва қалб қўри билан бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган фидоий ўқитувчи ва мураббийларнинг меҳнати жасорати дея баҳолаш зарур. Айтиш мумкинки, улар мана шундай улуғ шарафларга муносибдир.

Улуғ адибимиз Абдулла Авлоний “тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот”, дея таъриф берганида нақадар ҳақ эди. Ана шундай ҳаёт ва мамотимиз уларнинг қўлида экан, биз устоз ва мураббийларнинг меҳнатининг қадрига етмоғимиз шарт.

Олам узра рақобат кучайиб бораётган, ўта мураккаб бир даврда яшайдиган

болаларимизни келажакка тайёрлаб, соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия соҳаси, ўқитувчилар меҳнати нақадар оғир ва масъулиятли эканлигини англаймиз.

Бугунги кунда Давлат раҳбари томонидан сизларни, эл-юртимизнинг келажагини ўйлаб амалга ошираётган юмушлари кенг жамоатчилик орасида қўллаб-қувватланмоқда. Юрт раҳбари томонидан мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртлари тизимини ривожлантириш масаласига устувор аҳамият берилмоқда. Буни ушбу соҳани ривожлантириш учун ажратилаётган бюджет маблағлари ҳажмининг ортиб бораётганидан ҳам кўриш мумкин. Бу каби эътибор таълим ўчоқларида ўқув-тарбия жараёнларини сифат жиҳатидан ўзгартиришга, ўқитувчилар таркибини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Азиз мураббийлар ва устозлар!

Халқимизнинг энг катта бойлигини – миллионлаб фарзандларимиз, жондан азиз ўғил-қизларимизнинг тақдири ва шу билан бирага Ўзбекистон истиқболини сизларга ишониб топширилган. Ва бу вазифани масъулият билан адо этиб келаётган сизлар каби фидойи инсонлар, келажак бунёдкорларига омад ва зафарлар ёр бўлсин!

Сиздек қалби дарё инсонларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор қутлар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик ва хонадонларингизга қуту барака тилайман.


Рахимжонов Равшан Рахмонович

Қувасой шаҳар ҳокими


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram