Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУНИ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЯНГА ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУНИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ

×

 2021-09-22 13:42:00    282

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 27 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг конституциявий суди тўғрисида”ги 687-сонли янга таҳрирдаги Конституциявий Қонунининг 4-моддасига асосан Конституциявий суднинг ваколатлари берилган бўлиб, мазкур моддадаги янгиликлардан бири бу Конституциявий суднинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари муайян ишда қўлланилган ва Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ бўлмаган қонунда бузилган деб ҳисобловчи фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг шикоятларини ҳам кўриб чиқишидир.

Агар қонун фуқаролар ва юридик шахсларнинг фикрича, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ келмаса ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, улар қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақлидир.

Конституциявий судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органларининг ва мансабдор шахсларнинг мурожаати, шунингдек фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг шикоятлари Конституциявий судда ишларни кўриш учун асос бўлади.

Конституциявий судга мурожаат ёзма ёки электрон шаклда юборилади. Электрон шаклда юборилган мурожаат электрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши керак. Коллегиал органнинг Конституциявий судга мурожаатига ушбу органнинг тегишли қарори илова қилинади.

Мурожаатда:

Конституцияга мувофиқлиги текширилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, рақами, қабул қилинган санаси, у эълон қилинган манба, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва қонунининг шарҳ берилиши лозим бўлган қоидалари;

мурожаатни Конституциявий судда кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асослари;

қўйилган масала юзасидан мурожаат қилувчининг нуқтаи назари ва мурожаатни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли нормаларига ҳавола қилинган ҳолдаги ҳуқуқий асослантириш;

мурожаат қилувчининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), жойлашган ери, почта манзили ёки яшаш жойи, вакил ва унинг ваколатлари тўғрисидаги зарур маълумотлар, бундан вакиллик лавозим бўйича амалга ошириладиган ҳоллар мустасно;

илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган бўлиши керак.

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг шикоятларида иш судда кўриб чиқилганлиги ва судда ҳимоя қилишнинг барча шаклларидан фойдаланилганлиги кўрсатилган бўлиши керак.

Мурожаатда мурожаат қилувчи ишни ҳал этиш учун зарур деб ҳисоблаган бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.

Мурожаатга қуйидагилар илова қилинади:

текширилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки шарҳланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонуни нормасининг матни;

тараф вакилининг ваколатини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат, бундан вакиллик лавозим бўйича амалга ошириладиган ҳоллар мустасно, шунингдек шахснинг Конституциявий судда вакил сифатида иштирок этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари.

Мурожаатга суд мажлисига чақирилиши таклиф қилинаётган гувоҳлар, экспертлар ва мутахассисларнинг рўйхати, суд қарорларининг кўчирма нусхалари, шунингдек бошқа ҳужжатлар ҳамда материаллар илова қилиниши мумкин.

Конституциявий судга келиб тушган мурожаатлар рўйхатдан ўтказилади.

Ҳал этилиши Конституциявий суд ваколатларига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаатлар Конституциявий суд томонидан «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда, қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколатига киритилган тегишли давлат органларига, ташкилотларга ва мансабдор шахсларга беш кунлик муддатдан кечиктирмай юборилади.

Конституциявий суд мурожаат олинган кундан эътиборан етти кундан кечиктирмай уни ўрганишга киришади.

Конституциявий суднинг раиси келиб тушган мурожаатни ушбу Қонунда қўйилган талабларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан дастлабки тарзда ўрганишни ва мурожаатни дастлабки тарзда ўрганиш натижалари бўйича хулоса тайёрлашни Конституциявий суднинг бир ёки бир нечта судьясига топширади.

Мурожаатни дастлабки тарзда ўрганиш конституциявий суд ишларини юритишнинг мажбурий босқичидир.

Мурожаатни дастлабки тарзда ўрганиш натижалари юзасидан Конституциявий суд судьясининг (судьяларининг) хулосаси суд мажлисида маъруза қилинади.

Мурожаатни кўриб чиқиш учун қабул қилиш тўғрисида Конституциявий суд ажрим чиқаради. Ажримда иш бўйича маърузачи судья, ишни кўриш санаси, шунингдек ишни кўриш учун тайёрлаш билан боғлиқ бошқа масалалар кўрсатилади.

Қабул қилинган ажрим ҳақида конституциявий суд ишларини юритиш иштирокчилари уч кунлик муддатда ёзма шаклда хабардор қилинади.

Конституциявий суд қуйидаги ҳолларда мурожаатни кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этади, агар:

мурожаат Конституциявий судга тааллуқли бўлмаса;

мурожаат предмети юзасидан Конституциявий суд томонидан илгари қонуний кучга кирган қарор чиқарилган бўлса, бундан Конституциявий суд қарорларини қайтадан кўриб чиқиш учун асослар мавжуд бўлган ҳоллар мустасно;

мурожаат мазкур Қонуннинг 27-моддасида кўрсатилмаган давлат органидан ёки шахслардан келиб тушган бўлса;

фуқароларнинг ёки юридик шахсларнинг мурожаати ушбу Қонун 86-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса.

Мурожаатни кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этиш тўғрисида Конституциявий суд ажрим чиқаради ва у Конституциявий суд аппарати томонидан конституциявий суд ишини юритиш манфаатдор иштирокчиларига етказилади.

Конституциявий суд кўриб чиқиши учун киритилган мурожаатни мурожаат қилувчи ишни суд мажлисида кўриш бошлангунига қадар чақириб олиши мумкин.

Киритилган мурожаат чақириб олинган тақдирда ишни юритиш тугатилиб, бу ҳақда Конституциявий суд ажрим чиқаради.

Кўриб чиқилаётган иш юзасидан қарор мурожаат кўриб чиқишга қабул қилинган пайтдан эътиборан уч ойдан кечиктирмай Конституциявий суд томонидан қабул қилинади.

Яна бир янгилик Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда Конституциявий суднинг олдинги Қонундан фарқли ўлароқ етти нафар эмас, балки тўққиз нафар судьядан иборат бўлиши белгиланганлигидир.

Жиноят ишлари бўйича

Фарғона туман судининг судьси                                                        Х.Холиқов



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram