ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА ЁШЛАР ДАФТАРИДА ҚОЛГАН 41 НАФАР ФУҚАРОЛАРНИНГ БАРЧАСИГА ЎЗ ЭХТИЁЖЛАРИ АСОСИДА БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ЖИХОЗЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ.
2021-09-21 18:22:00 343
Қувасой шаҳрида 1592 нафар ишсиз ва эҳтиёжманд фуқаролар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, шаҳар ҳокимлиги томонидан ушбу ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни бандлигини таъминлаш юзасидан белгиланган манзилли чораларни бажарилиши изчил давом этмоқда.
Шу кунга қадар 1532 нафар ёшар бандлиги таъминланди ва турли хил ёрдамлар кўрсатилиб рўйхатдан чиқарилган хамда рўйхатда 41 нафар ёшлар қолаётган эди.
Рўйхатда қолаётган ёшларнинг хам бандлигини таъминлаш ва доимий маблағга эга бўлишлари учун хар бири билан алохида сухбатлар ўтказилиб уларнинг эхтиёжи аниқланди.
Ўтказилган сухбат ва хар бир ёшларнинг эхтиёжлари асосида рўйхатда қолган 41 нафар фуқароларнинг барчасига замонавий тикув машиналари, мотокультиватор, печ ва бошқа буюмлар беғараз субсидия асосида топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram