2021-09-21 18:18:44 304
Мамлакатимизда Мустақиллик байрамининг шукуҳи ҳукм сураётган бир пайтда ушбу байрамнинг узвий давоми сифатида Қувасой шаҳрида дўст ва аҳл-иноқ бўлиб яшаб келаётган, қариндош-уруғ ва қуда-андага айланиб кетган барча миллат, барча дин ва барча авлод вакиллари ўртасида “Уч авлод учрашуви” деб номланган миллатларо тотувлик, диний бағрикенглик дўстлик байрами бўлиб ўтди.
Байрамга дўстлик ва тотувликда ҳаёт кечираётган турли миллат ва элатлар вакилларини, вилоятда фаолият олиб бораётган барча миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари жам бўлдилар.
Тадбирда Қирғизистоннинг Учқўрғон ва Қизил-қия шаҳарлари ҳамда Сўх туманидан келган кўп сонли меҳмонлар ҳам иштирок этдилар.
100 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Қувасой шаҳрида 15 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари аҳил ҳаёт кечирмоқдалар. Ўтказилган “Уч авлод учрашуви” ҳам миллатлараро тотувлик, оға-инилик ришталарини мустаҳкамлади. Авлодлар ўртасидаги яна бир ўзига хос кўприк бўлди.
Шаҳримизга ташрифни умумий қиймати 70 млн. АҚШ доллари миқдоридаги йиллик ишлаб чиқариш қуввати 22 млн.кв.м. бўлган «КВАРЦ» корхонасининг янги линияси фаолияти, у ерда тайёрланаётган «Силлиқланган ойна ишлаб чиқариш» цехи билан танишишдан бошлаган Қирғизистонлик ва Тожикистонлик меҳмонлар, шаҳардаги ҳарбийлар ва “Ватанпарвар” тизими ходимлари учун миллий қорабайир наслли отлар тайёрланадиган 2,5 гектар майдонда жойлашган, “Водий тулпорлари” от комплексида яратилган шароитлар, замонавий дренаж тизимига эга очиқ ва ёпиқ манежлар ва бу ерда яратилган шароитлар қирғиз ва тожик делегацияси аъзоларида катта таассурот қолдирди.
Шаҳар марказида ташкил этилган миллий марказлар майдонида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда шаҳримизда ишлаб чиқарилаётган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилди. Жойнинг ўзида вилоятимизда фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар, фольклор жамоалари ўз чиқишларини намойиш қилдилар. Турли тилларда янграган куй-қўшиқлар, лапар ва ўланлар йиғилганларга байрам шукуҳини ҳадя этди.
Қувасой шаҳар ҳокими Равшан Рахимжонов, Қирғизистон Республикаси Қизилқия шаҳри ҳокими Асилбек Матхаликов, Учқурғон тумани хоким ўринбосари Карабаева Бахтигул, Сўх тумани хокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, вилоятимизнинг кекса-нуронийлари, фаол йигит-қизлари, турли миллатлар вакиллари иштирокида ўтган анжуманда сўз олганлар уч авлод учрашуви мазмун-моҳияти, катта авлод вакилларининг босиб ўтган йўли ёшларга доимо ибрат бўлиши зарурлигини тилга олдилар. Давлатимиз раҳбарининг пухта ўйланган оқилона сиёсати натижасида кўпмиллатли халқимизнинг бирлиги ва жипслиги янада кучайиб, юртимизда истиқомат қилаётган барча элу элат вакилларининг ўзига хос маданияти, урф-одатларига ҳурмат ва эътибор ошаётгани мамнуният билан қайта-қайта таъкидланди.
Тадбир давомида юртимиздаги таниқли санъат усталари қўшни давлат қўшиқчилари, иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди. Унда миллий маданий марказлардан келган қўшиқчилар ҳам ўз ижролари, миллий қўшиқлари билан барчага кўтаринки кайфият улашдилар. Куй-қўшиқлар ўйин-кулгу ва рақсларга уланиб кетди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram