"ВАЛИК" КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДА ЯНГИ ЛОЙИХА ИШГА ТУШДИ.
2021-09-05 13:10:22 384
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли қарори билан Валик МФЙ ҳудудида 0,5 гектар ер майдонида “Ёшлар” саноат зонаси ташкил этилди.
Ушбу кичик саноат зонасига 5 та лойиҳалар жойлаштирилиб, умумий қиймати 4,6 млрд.сўм инвестиция киритиш ва105 та янги иш ўринлари ташкил этиш белгиланган.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрам кунлари ушбу лойихалардан “Қувасой боғи нафис” кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан 1,0 млрд.сўм инвестиция киритиш хисобига “Мева-сабзавотлар учун пластмасса идишлар ишлаб чикариш” лойиҳаси ишга туширилди.
Лойиха бўйича 20 нафар янги иш ўринлари ташкил этилди.
Ушбу идишлар Қувасой шахрига бошқа шахар-туманлар олиб келинар эди. Ишлаб чикарилиётган махсулотлар экспорт салохиятни оширишга ва сифатли махсулотлар сақлашга имкон беради.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram