ҚАДРЛИ ҚУВАССОЙЛИК ЁШЛАР!
2021-06-30 10:20:28 223
Бугун сизнинг кунингиз! Байрамингиз билан Сизларни чин қалбимдан табриклайман!
Ҳаёт ҳар бир кишига улкан ва бебаҳо туҳфа инъом этади. Бу куч - қувватга тўла ёшлик, билим ва курашга чанқоқлик, орзу-умид билан боғланган ўспиринликдир.
Ёшлик, бу — орзу. Бу — ишонч. Бу — келажакка тузилган улкан режалар. Ҳозир сизлар истиқболнинг бошланишида турибсиз.
Бугун ёшларнинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни беқиёс. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг негизида ҳам айнан ёш авлод вакилларининг камолоти кўзланади. Негаки, юртимизнинг эртанги кунига бўлган ишончи, яқин ва порлоқ келажаги ҳам айнан сизлар. Шундай экан, бу борада биз сизни ҳар қанча қўллаб - қувватлаш, улкан масъулиятлар замонига муносиблар қаторида кузатиб қўйиш учун кўмак беришга тайёрмиз.
Барчангиз бугун етиб боришингиз керак бўлган манзилнинг, забт этишингиз лозим бўлган юксак чўққиларнинг, эришишингиз шарт бўлган улкан мувафаққиятларнинг бошланишида турибсиз.
Шу боис, олға қадам ташланг, ўзингиз ва яқинларингизнинг ёрқин келажаги учун қарор қилинг, зафарлар учун куч топинг, катта ҳаёт сари қадам босинг. Тўхтаманг, синманг, мақсадингиздан ҳеч қачон воз кечманг!
Юқоридагилар менинг сизга етказмоқчи бўлган дил сўзларимдан айримлари холос. Тилагим, кўпроқ ўрганишга, янги ғояларни кашф қилишга ҳеч қачон кеч деб ҳисобламанг. Биз сизга ҳамиша ишонамиз. Сизни вояга етказиб, ҳулқ-у, одобни ўргатган ота- онангизга ташаккур! Яна бир бор “Ёшлар куни” ёшлик байрамингиз муборак бўлсин!
Қувасой шаҳар ҳокими
Рахимжонов Равшан Рахмонович
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram