Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭҲТИЁЖМАНД ИШСИЗ АҲОЛИГА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИНИ АЖРАТИБ БЕРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ТАШКИЛЛАНДИ

×

 2021-06-11 22:35:29    233

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 8 июнь куни қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Мазкур йиғилишда юртбошимиз томонидан “Энди катта тизимга ўтяпмиз. Ерни ҳақиқий эгасига – халққа берамиз” дея таъкидланиб, жорий йилдан бошлаб ғалладан бўшаган ер майдонлари эҳтиёжманд, реал даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолига 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш ташаббуси илгари сурилган эди.

Шу муносабат билан, аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оила тоифаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу эзгу ташаббус доирасида Қувасой шаҳрида хам амалий ишлар бошланди.

Хусусан, бугун шаҳардаги “ Фар Боғи Бўстон ” фермер хўжалиги дала майдонида шу масалада амалий семинар ташкилланди.

Семинарда давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар мазмун-моҳияти, Президентнинг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг аҳамияти, мазкур топшириқ ва фармоннинг жойларда ижросини ташкил этиш тартиблари ҳақида тўхталиб, барча жараёнларни ташкил этишда энг аввало адолат мезонларига таяниб иш тутиш, ҳалоллик ва қонунийликни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ер олувчи талабгорларга юртбошимизнинг ҳаётбахш ислоҳотлари доирасидаги ушбу имкониятлардан албатта оқилона фойдаланиб, ҳар бир қарич ерни эътиборсиз қолдирмаслик, мўл ҳосил олишга ҳаракат қилиш ва оилалари даромадини кўпайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.

Шунингдек, мазкур жараёнларни тўғри ташкил этишда ҳар бир соҳа масъулларининг тутган ўрни, вазифалари яна бир бор белгилаб берилди.

Семинар якунида, шаҳар ҳоким Равшан Рахимжонов томонидан “Аёллар ва ёшлар дафтарлари” ва “Темир дафтар”да рўйхатга олинган, расман ишсиз ҳисобланган фуқарога иккиламчи шартнома асосида 20 сотихдан экин ер майдони ажратиб бериш бўйича кўрсатмалар берилди ва мазкур ишлар хар бир ғалладан бўшаган ерларда давом этдирилишига келишиб олинди.

Шаҳримизда эҳтиёжманд, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини белгиланган тартибда деҳқончилик учун ажратиб бериш тадбирлари давом этади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram