КЎП МИЛЛАТЛИ НАЙМАН МАҲАЛЛАСИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ
2021-06-02 09:47:54 240
2017-2021 йилларда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш бўйича ғоят муҳим дастурлар ва лойиҳаларни изчиллик билан рўёбга чиқариш орқали шаҳар ва туманларда, шу жумладан, энг олис қишлоқ жойларда сув таъминоти ҳолатини сезиларли даражада яхшилаш, аҳоли пунктларида сифатли ва хавфсиз ичимлик сувга бўлган эҳтиёжни қондириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан қабул қилинган “Обод қишлоқ ва Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида марказлашган ичимлик суви таъминоти етиб бормаган олис қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш, уларга сифатли коммунал хизматлар кўрсатиш мақсадида, “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ томонидан давлат дастурларида белгиланган ишлар жадал суръатларда давом эттирилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Ресапубликаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Обод қишлоқ» ва "Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Қувасой шаҳрининг иккита маҳалласи(Найман МФЙ, Валик МФЙ)да “Обод маҳалла” дастурига асосан 4,0 млрд.сўм республика бюджети маблағлари ҳисобидан, 21 км ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Шу кунларда дастур асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари қизғин давом эттирилмоқда. Ҳозирда, “Найман” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1,4 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 8 км ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда. Бошланган ишлар ўз ниҳоясига етса, ҳудуддаги 554 дан ортиқ хонадондаги 2.6 минг нафардан зиёд фуқаронинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари ҳал этилади.
АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram