ХАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА!
2021-05-26 00:17:42 262
Қувасой шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Р.Рахимжонов бугун 25- май куни аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги қабулни ўтказди. Қабулда сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Шу куни қабулда 37 тадан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 31 та мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг 9 тасига шу жойнинг ўзида ижобий ечим топилди, 5 тасига тушунтиришлар берилди. Ижроси маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қабул якунида ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram