КАР БОЛАЛАР УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ-ИНТЕРНАТИНИНГ "СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ" ТАДБИРИГА ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ТАШРИФ БУЮРДИ
2021-05-25 22:53:01 535
Бугун юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари янграмоқда. Шу жумладан Қувасой шаҳридаги вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 90-сонли кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчилари учун ҳам бугун энг ҳаяжонли ва унутилмас дамлардир.
Сабаби ушбу таълим муассасаси битирувчиларини табриклаш ва Президентимизнинг битирувчиларга йўллаган табригини шахсан етказиш мақсадида тадбирга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари Комилов Темур Қаландарович ташриф буюрдилар.
Темур Қаландарович 90-сонли кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчиларини бугунги шодиёна билан табриклаб, уларга келажакда юртимиз учун фидойи инсонлар бўлиб етишишида, ватан сарҳадларини ҳимоя қилувчи, халқимиз турмуш фаровонлини оширишда ўз ҳиссаларини қўшувчи, ватанпарвар, фидойи инсон бўлиб етишишларни тилаб, уларнинг ўз олдиларига қўйган эзгу тилакларига етишишларида тилакдош эканлигини изҳор этди.
Тадбир сўнгида вазир ўринбосари Темур Қаландарович ва шаҳар ҳокими Равшан Рахмоновичлар мазкур таълим муассасасида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram