Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФУТБОЛ БЎЙИЧА “ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ БОШЛИҒИ КУБОГИ” ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2021-05-18 17:52:23    245

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2021 йил 13 апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, 10-18 май кунлари оралиғида Қувасой шаҳрида турли ёшдаги ушмаган ёшлар (17-20, 21-25, 26-30 ёшдаги эркаклар) ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди. 

Якуний босқичда 3 та ёш тоифасида сараланган 9 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Қизғин ва ёрқин таассуротларга бой тарзда ўтган баҳсларда 17-20 ёшлилар ўртасида 2-ўринни “Валик”, 1-ўринни “Найман” МФЙ жамоаси қўлга киритди.

21-25 ёшлилар ўртасида кечган учрашувларда “Боғбон” МФЙ жамоаси рақибларга ҳеч қандай имконият қолдирмаган бўлса, “Наъмуна” МФЙ жамоаси – иккинчи ўрин билан кифояланди.

Натижаларга кўра, 26-30 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда “Зийнат” МФЙ жамоаси – учинчи, “Дўстлик” жамоаси – иккинчи, “Муян” МФЙ жамоаси биринчи ўринга лойиқ топилди. 

Мусобақа иштирокчиларини муносиб тақдирлаш маросимида Қувасой шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов, шунингдек, Давлат Хавфсизлиги Хизмати Қувсой шаҳар бўлими ҳамда сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. 

Ғолибларга тегишли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram