Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУВАСОЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ФАОЛ АЁЛЛАР ВА ЁШИ УЛУҒ ҚАРИЯЛАРНИНГ ХОНАДОНЛАРИГА ТАШРИФ БУЮРИБ БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ УЛАШДИ 

×

 2021-03-07 17:59:09    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Ер юзида инсоният пайдо бўлибдики, одамзод муқаддас Она сиймосини, мўътабар аёл зотини улуғлаб, ҳамиша шарафлаб келади. Оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек гўзал ва бебаҳодир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор.


8 март – Халқаро хотин-қизлар байрам муносабати билан Қувасой шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Равшан Рахимжонов шаҳарда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, юртимиз ҳаётида фаол иштироки билан оилалар мустаҳкамлиги ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўшган, аҳоли орасида маънавий-маърифий тарбиянинг тарғиб этилишида намуна кўрсатган аёллар, ёши улуғ қарияларнинг ҳонадонларига ташриф буюриб  ҳолидан хабар олидилар. 

 Уларни байрам билан табриклаб, дунёдаги энг самимий, энг эзгу тилакларни тилади. Шаҳар ҳокимлигининг гуллар ва эсалик совғалари тадим этилди.  

Байрам муносабати билан бугун шаҳримизнинг барча маҳаллаларида дастурхон ёзилиб байрам тадбирлари уюштирилган. 

Уйма уй юриш жараёни давомида шаҳар ҳокими, Равшан Рахимжонов дастлаб “Юқори Муён” маҳалласида бўлиб, у ерда ташкил этилган тадбирда иштирок этди ва барча йиғилган аёлларни байрам билан табриклади.

Шундан сўнг шаҳар ҳокими “Суфон” маҳалласида бўлиб ўтаётган байрам тадбирида иштирок этди ва бу маҳалланинг хам жамоат ишларида, тўй-ю азаларида бош қош бўлган фаол онахонларни гуллар ва эсалик совғалари билан табриклади. 

Навбатдаги манзил “Зийнат” маҳалласида жойлашган ижтимоий химояга мухтож фуқаролар уйида ташкил этилган байрам дастурхони ва Сумалак таёрлаш жараёни билан танишди. Нуроний онахонлар билан яхши ниятлару, дуолар билан сумалак ковладилар.

Нафосат ва назокат, вафо ва садоқат, ақл-заковат ва фидойилик рамзи бўлган Аёллар сабаб шаҳримизнинг барча маҳаллалари бўйлаб кўтаринкилик шукуҳи кун давомида давом этди.   

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборо хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram