ДАВЛАТ ТОМОНИДАН 2021 ЙИЛДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИ УЧУН ҲАМ АҲОЛИГА, ҲАМ ҚУРУВЧИЛАРГА КАТТА ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛИШИ КУТИЛМОҚДА
2021-03-04 13:23:33 231
Энг катта масала — бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар бунинг ичига кирмагани ҳам рост. Шунинг учун, вилоят ва туман ҳокимлари бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик учун барча зарур чораларни кўриши керак.
«Қурувчи ташкилотларга пандемия даврида берилган имтиёзлар 2021 йил охиригача юз фоиз узайтирилади.
«Паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг бор-йўғи 5 фоизини тўлайди, холос. Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.
Ўзбекистонда 2021 йил якунигача оғир турмуш шароитига тушиб, бошпанасиз қолган минг нафар аёл ижтимоий ижара асосида уй-жой билан таъминланади Бунинг учун ҳудудларга мингта квартира сотиб олиш учун маблағ ажратилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram