АЁЛЛАРГА ИЖТИМОИЙ, ҲУҚУҚИЙ, ПСИХОЛОГИК ЁРДАМ БЕРИШ, ИШСИЗ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА БЕЛГИЛАБ БЕРИЛГАН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВАСОЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СЕССИЯСИ КУН ТАРТИБИДА
2021-02-27 20:30:54 269
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди
Унда шаҳардаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, сессия ишига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон фаҳрийларни ижтимоий фаолиятини қўлаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси Топиболди Холдаров ва “Тадбиркор Аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Фарғона вилояти бўлинмаси раҳбари Дилором Мехмоновалар хам ташриф буюрдилар
Сессияни шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши раиси Равшан Рахимжонов олиб борди.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди ва кўриб чиқилди:
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 20 январдаги 01-22-14/2 хдфу-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатига киритиш ва чиқариш бўйича сектор раҳбарлари ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар;
2. Секторларнинг 2021 йил 1-ярим йиллик иш режаларини тасдиқлаш;
3. Ҳалқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгаши котибияти мутахассисларини тайинлаш;
4. Ҳалқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши котибиятининг 2021 йил 1-ярим йиллик давр учун иш режаси ҳамда Кенгаш котибияти мутахассисларининг иш тақсимотини тасдиқлаш ҳақида.
Сессия аввалида кун тартибидаги 1-масала юзасидан сўзга чиққан шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ҳамда вилоят ҳокими Х.Бозаровлар томонидан берилган топшириққа кўра шаҳар ҳокимлиги, секторлар, депутатлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан маҳаллаларда хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш ва янгиларини киритиш бўйича ҳамкорликда амалга оширилган ўрганишлар ва муаммоларни манзилли ҳал этиш бўйича ташкил этилган “Йўл харита” хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.
Шаҳар ҳокимидан сўнг ушбу масала юзасидан 2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори Исмаилов Бахром Умирджоновичнинг ахбороти тингланди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан музокара учун Қувасой шаҳар ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Хайдаров Абдyсамад Абдyмаликович сўз олди ва муносабат билдирди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Мехмонов Мўйсинжон Дадажонович хам ўз муносабатини билдирди.
Шундан сўнг кун тартибига киритилган 2-масала муҳокамасига ўтилди.
Барчамизга маълум, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар билан тизимли ишлаш, уларни бартараф этиш учун секторларнинг фаолиятини янада жонлантириш талаб этилмоқда.
Хусусан, пандемия шароитида бутун республикамизда жорий этилган карантин тадбирлари давомида аҳоли хонадонларига сектор штаблари аъзолари томонидан уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ишлари анча сустлашиб кетди.
Мамалакатимизда карантин тадбирлари юмшатилиб, нормал ҳаёт тарзи йўлга қўйилганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир устувор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли ва 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбилар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорлари ижроси юзасина секторлар фаолиятини қайта йўлга қўйиш мақсадида сектор раҳбарларининг 2021 йил 1-ярим йиллик учун “Иш режа”лари ишлаб чиқилган.
Мазкур иш режаларига сектор раҳбарлари томонидан “Аёллар ва Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилганлар билан ишлаш, уларни иш билан таъминлаш, моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш бўйича олиб бориладиган ишларни, шунингдек шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича, қурилиш соҳасида олиб бориладиган ишларни секторлар кесимида ишлаб чиқилган бўлиб ушбу иш режалар кенгаш котибиятига топширилди.
Сессия давомида кун тартибига киритилган 3-масала юзасидан Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши котибияти бош мутахассислари лавозимига муносиб номзодлар Котибият мудири томонидан шаҳар Кенгашига тавсиялар киритилди.
Мажлис кун тартибида шаҳар Кенгаши котибияти бош мутахассиси лавозимиларига “Ўзбекистон “Адолат” СДП Қувасой шаҳар Кенгаши раиси Мирзаева Дилобарҳон Рустамовнани ҳамда Қувасой шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси Зайнабидинов Бобуржон Бахтияровичлар номзодлари тавсия этилди, шунингдек 4-масала – Халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгаши котибиятининг 2021 йил 1-ярим йиллик иш давр учун иш режаси, Кенгаш котибияти мутахассисларининг иш тақсимотини тасдиқлаш бўйича маърузаси тингланди ҳамда Халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгаши котибияти мутахассисларига қўйилган номзодлар депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Қизғин баҳс ва музокараларга бой тарзда ўтган сессияда давомида шаҳардаги сектор раҳбарлари кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram