БИРГАЛИКДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ КЎТАРАМИЗ
2021-02-27 17:46:39 239
Қувасой шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида “Ўқитишда инновацион методлардан фойдаланиш” мавзусида семинар ўтказилди.
Унда шаҳар ҳокими ўринбосари А.Мамажонов, шаҳар ХТБ мудири И.Турсинов, шаҳар Кенгаши депутати А.Қосимовлар иштирок этдилар. Семинар давомида синфлар кесимида очиқ дарслар, “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда “Шу азиз Ватан фарзандиман” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Бу семинардан кўзланган мақсад ўқитувчиларни янги, ноанъанавий усулларни амалда қўллаши ва ўқувчиларни фанларга бўлган қизиқишларини янада оширишдир.
Семинар якунида фаол иштирок этган ўқувчи ва ўқитувчилар шаҳар Кенгаши депутати А.Қосимов томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram