ШАҲАР ҲОКИМИ 1-СЕКТОР ШТАБИДА ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ.
2021-02-22 16:43:57 225
Қувасой шаҳар ҳокими Равшан Рахимжонов тасдиқланган жадвалга асосан сайёр қабуллар ўтказиб ва маҳаллаларда уйма-уй юриш орқали хам аҳолининг муаммоларини ўрганиб келаётган бўлсада режадан ташқари хам ахоли муарожаатларидан келиб чиқиб, қўшимча қабуллар ўтказиб келмоқда.
Бугун хам (21 февраль) 1-сектор штабида ўтказилган қабулда 7 нафар фуқаролар рўйхатга олиниб, 4 та мурожаат юзасидан ҳоким билан мулоқотда бўлдилар.
Масалага алоқадор ташкилот ва муассасалар масъуллари ҳам қабулга жалб этилди. Қабулда 2 та мурожаат жойида ҳал этилди. 1 та мурожаатлар муаллифига тушунтиришлар берилди. Яна бир мурожаат бўйича назорат-режа тузилиб, белгиланган муддатда кўриб чиқилишини таъминлаш чоралари кўрилди ҳамда назоратга олинди.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram