ҚУВАСОЙДА НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 580 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2021-02-17 18:34:47 221
Ҳар йили 9 феврални халқимиз ифтихор билан кутиб олади. Зеро бу кун ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк қомусий олим ва мутафаккир, улуғ донишманд, давлат арбоби, ўз даврининг маданий ҳаётига раҳбар, илм-фан, санъат ва адабиёт аҳлига ҳомий, мураббий ва устоз, буюк аллома, нафис мусиқашунос, етук тарихчи ва дунёга танилган комил инсон – Ҳазрат Низомиддин Мир Aлишер Навоий таваллуд кунидир.
Қувасой шаҳар “Зебунисо” Маданият уйида шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, умумий ўрта таълим ўқитувчи-мураббийлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.
Тантанали маросимни Қувасой шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов очиб, истиқлол йилларида мамлакатимизда Алишер Навоий меросини ўрганиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади.
Тадбирда сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, умумий ўрта таълим ўқитувчи-мураббийлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.
Маънавий – маърифий тадбирда шоир ғазаллари билан айтиладиган мумтоз ашулалар ва мақом куйлари янгради.
Aлишер Навоийнинг бой адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этишни йўлга қўйиш ўқувчи-ёшлар қалби ва онгига Навоий асарларининг мазмун-моҳиятини, бадиий хусусиятини ва тарбиявий аҳамиятини чуқур сингдириш, Ёш авлодни маънавиятли инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим омилдир. Барчамизга ана шу улуғ ишда бошқаларга ибрат ва намуна бўлиш, жонажон Ватанимиз, азиз халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан хизмат қилиш насиб этсин!
Қувасой шаҳар Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram