ҚУВАСОЙДА 100 ГЕКТАРЛИК ЯНГИ БОҒ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
2021-02-06 17:51:58 252
Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни-кеча Фарғона вилоятига қилган ташрифи вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, фуқароларнинг муаммоларини ижобий ҳал этишда янги саҳифа очди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, хусусан, келгусида Фарғона вилоятида ёшларга фойдаланиш учун ер берилиши натижасида 200 мингдан зиёд ёшларнинг бандлиги таъминланиши бўйича алоҳида кўрсатмалар берилди.
Албатта, вилоят аҳли ҳар соҳада миришкорлар сирасига киради. Айниқса, деҳқончиликда Фарғона мактаби яратилган десак, ҳеч муболаға бўлмайди. Олтиариқ ўзининг тотли узумлари билан, Қува анорлари билан, Бувайда анжирлари билан, Риштон қантак ўриги, Қувасой шаҳри эса гилослари билан барчамизга маълуму машҳур.
Эндиликда Қувасойда гилосчилик яна ривож топади. Президентимизнинг вилоятга ташрифи чоғида берилган топшириқлардан келиб чиқиб шаҳарда 100 гектарлик янги интенсив боғ ташкил этилмоқда. Ҳозирда ҳудуддаги қир-адирликларни текислаш ишлари якунланмоқда. Тез орада бу ерлар Қувасой шаҳридаги “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарида рўйҳатда турувчи юртдошларимизга Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармалари томонидан кредит ва лизинг шартлари асосида молиялаштирилиб берилади.
Мазкур майдонда ташкил этилган семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов иштироок этиб, бу ерда нафақат мева етиштириш, балки мева ораларида икки, уч маротаба ҳосил олиш, полдиз экинлари етиштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, Актам Ҳаитов ва Қувасой шаҳар ҳокими Равшан Раҳимжоновлар янги ташкил этилаётган интенсив боғга илк гилос кўчатларини ўтқаздилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, ерлар Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармалари томонидан молиялаштирилмоқда.
З.АБДУЛЛАЖОНОВ
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати рахбари
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram