ҚУВАСОЙДА АЛИШЕР НАВОИЙ ХОТИРАСИГА АТАБ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-02-04 20:59:58 279
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк қомусий олим ва мутафаккир, улуғ донишманд, давлат арбоби, ўз даврининг маданий ҳаётига раҳбар, илм-фан, санъат ва адабиёт аҳлига ҳомий, мураббий ва устоз, буюк аллома, нафис мусиқашунос, етук тарихчи ва дунёга танилган комил инсон – Ҳазрат Низомиддин Мир Aлишер Навоий таваллуд кунини кенг нишонлаш одат тусига кирган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги
ПФ-4865-сонли "Буюк шоир ва мутафаккир Aлишер Навоий таваллудининг
580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан
2021 йил 04 феврал куни Фарғона вилояти Қувасой шаҳридагт 1-сонли ИДУМда “Навоий - адабий тилимиз асосчиси” мавзусида Республика илмий-амалий конференсияси ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси С.Тонготарова, шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов, филология фанлари доктори, профессор, навоийшунос, Ҳ.Жўраев, профессор, шоир, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сиддиқ Мўмин, филология фанлари номзоди, доцент М.Раҳмонов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Баҳодир Исо, шунингдек юздан ортиқ иштирокчилар қатнашдилар.
Тадбир аввалида Қувасой шаҳар 1-сонли ИДУМ ўқувчилари томонидан тайёрлаб қўйилган Навоий бобомиз ҳаётига бағишланган ибратли саҳна кўриниши ижро этилди.
Шундан сўнг шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов конференцияни очиб, сўнгги йилларда Aлишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Конференция давомида вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси С.Тонготорова ҳам ўз чиқиши орқали Алишер Навоийнинг асарлари асрлар давомида бой маънавий озуқа сифатида халқимиз тафаккурини бойитиб эзгулик ҳисси билан яшашга ундаб келаётганлигини, у кишининг порлоқ хотираси доим абадий эканлигини таъкиблаб ўтди.
Aнжуман маърузалар давомида савол-жавобларга ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги томонидан конференциянинг фаол иштирокчиларига мутафаккир Алишер Навоийнинг сурати туширилган рамзий эсдалик совғалари берилди.
Х.Хўжаназаров - Қувасой шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram