Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ҲАЁТИ ТУРАДИ 

×

 2021-02-03 13:10:57    196

PDF юклаш
Чоп этиш



Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга замин яратмоқда. 

Шу билан биргаликда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасида асос солинган янги тизим – ижтимоий адолатни таъминлаш борасида миллий давлатчилик мактабига хос анъаналарнинг янги тараққиёт босқичини ўзида намоён этмоқда.

Қувасой шаҳри аҳолисининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида ўтказилаётган қабуллар давом этмоқда.

Мазкур сайёр қабулларда фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиниб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда.

Тасдиқланган жадвал асосида Қувасой шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов томонидан 2021 йил 1 феврал куни Қувасой шаҳар Ҳалқ қабулхонаси биносида навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.

Қабулда 22 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, улар орасидан 18 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Хусусан, шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов томонидан кўриб чиқилган мурожаатларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди, 4 та мурожаатларга амалдаги қонунлар асосида тушунтиришлар берилди,

10 та мурожаатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқишлик ҳамда натижасини маълум қилиш учун тегишли рахбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube Instagram