ҚУВАСОЙ ШАҲАР ҲОКИМИ РАВШАН РАХИМЖОНОВНИНГ НАВБАТДАГИ ШАХСИЙ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-02-01 19:45:44 256
Шаҳар аҳолисининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида ўтказилаётган қабуллар давом этмоқда.
Мазкур сайёр қабулларда фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиниб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда.
Тасдиқланган жадвал асосида Қувасой шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов томонидан 2021 йил 1 феврал куни Қувасой шаҳар Ҳалқ қабулхонаси биносида навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Қабулда 40 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, улар орасидан 26 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Хусусан, шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов томонидан кўриб чиқилган мурожаатларнинг 11 таси жойида ижобий ҳал этилди, 6 та мурожаатларга амалдаги қонунлар асосида тушунтиришлар берилди,
9 та мурожаатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқишлик ҳамда натижасини маълум қилиш учун тегишли рахбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.