Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 114 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қувасойда ёшлар ўртасида волейбол бўйича шаҳар Ички ишлар бўлими кубоги мусобақаси бошланди

 2021-04-28 23:10:51    149

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги соғлом турмуш тарзини хаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-6099-сонли фармони, Фарғона вилоят ҳокимининг 2021 йил 16 апрелдаги № 91/01-49-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 27 апрел куни шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида 17-20, 21-25 ҳамда 26-30 ёш тоифасида уюшмаган ёшлар ўртасида волейбол спорт тури бўйича шаҳар Ички ишлар бўлими кубоги мусобақаси бошланди. Мусобақани Қувасой шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов очиб, барча иштирокчиларга омад тилади. Мусобақанинг дастлабки кунида ғолиблик учун жамоалар ўртасида муросасиз кураш кечди ва илк учрашув якунида Валик МФЙ жамоаси ғолибликни қўлга киритди.