Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг Қ А Р О Р И

 2020-09-15 16:41:12    158

PDF yuklash
Chop etish


15-Зийнат сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати сайловини тайинлаш тўғрисида

 

         Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги
1033-сонли қарорига асосан Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил  26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1033-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабулқилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мазкур қарори билан “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

3. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси раиси А.Хайдаровнинг бўшаб қолган ўринларга 2020 йил 11 октябрь Якшанба куни сайлов ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

5. 15-Зийнат сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати сайлови 2020 йил 11 октябрь Якшанба куни ўтказилсин.

6. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси (Б.Фозилов) бўшаб қолган ўринларга бўлиб ўтадиган сайловларни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил
26 августдаги 1033-сонли қарор билан тасдиқланган Низом ҳамда амалдаги қонунчилик асосида адолат ва шаффофликни таъминлаган ҳолда ташкил этилишини таъминласин.

         7. Ушбу қарор Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясига юборилсин.

         8. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.

 

Сессия раиси:                                                  М.Мехмонов