Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар суди раиси Р.Зариповнинг Қувасой шаҳар 24-сонли умумийўрта таълим мактаби ёшлари ўртасида “Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятчиликни ва диний экстремизм, миссионерликни олдини олиш мавзусидаги давра суҳба

 2022-04-27 12:17:23    179

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судиниинг раиси Р.Зарипов ўз нутқида Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, сифатли профилактика ишларига қаратилган тадбирда диний экстремизм ва терроризм, унинг дунё аҳлига етказаётган иқтисодий ва маънавий зарарлари, бу иллатнинг олдини олиш, айниқса ёшларни унинг таъсиридан ҳимоя қилиш, шунингдек, жиноятчиликка барҳам бериш ҳақида сўз олиб борди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда давлатнинг динга муносабати “Инсон эътиқодсиз яшай олмайди”, “Дунёвийлик – даҳрийлик эмас”, деган аниқ тамойиллар асосида белгиланган. Бу тамойил Бош қомусимиз ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда ҳам ўзининг ҳуқуқий ифодасини топганлиги таъкидлади.

Замонавий жамиятда қуролли таҳдидлардан кўра, маънавий таҳдид энг нозик масалалардан бирига айланиб қолмоқда, бу таҳдид ёшларнинг ҳали ҳеч қандай ифлосликлар билан кирланишга улгурмаган, ўз маънавий оламини ҳимоя қила олмайдиган соф қалбига, онгига салбий таъсир ўтказиш орқали минглаб инсонларни тўғри йўлдан оғдириб, жуда кўп умрларга зомин бўлишига сабабчи бўлмоқда. Бу борада Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конверсиясини ишлаб чиқиш ва Бош Ассамблеянинг “Маърифат ва диний бағрикенглик”, деб номланган махсус резолютсиясини қабул қилиш бўйича ташаббусида терроризм муаммосига катта эътибор қаратиб, унинг туб сабабларига барҳам беришга чақирди. Шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш энг муҳим вазифа эканлигини алоҳида таъкидлади.

Сўнгги пайтларда бутун дунё мамлакатларини диний экстремизм ва терроризм ташвишга солиб келмоқда. Ҳозирда диний экстремизм ва халқаро терроризм дунё мамлакатлари учун нафақат ташқи, балки ички хавфсизликка ҳам дахлдор масалага айланди. Республикамиз экстремизм ва терроризм билан бирга уни молиялаштириш билан узвий боғлиқ бўлган наркобизнес ва наркотрафикка қарши курашда ҳам қатъий сиёсат олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикасининг террорчиликни бартараф этиш билан боғлиқ фаолияти террорчиликнинг ҳар қандай кўринишига зарба бериш, халқаро террорчиларни жазолаш механизмидан тўлиқ фойдаланиш ва террорчиликка қарши курашда бошқа давлатларга кўмаклашиш каби тамойиллар асосида амалга оширилишини мақсадга мувофиқ. Зеро, бу борада аниқ чора-тадбирлар белгиланмас экан, самарали натижаларга эришиб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси экстремизм ва терроризмга қарши кураш масалаларида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти, Ислом конференцияси ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳам фаол иштирок этаётганлигини такидлаб ўтди.

Прозелитизим – бошқа бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишига ва ўзга динни қабул қилишига қаратилган ҳаракатдир.

Миссионерлик тўғрисида гап кетганда, унинг таркибий қисми ҳисобланган прозелитизм тўғрисидаги баъзи маълумотларни билиб олиш лозим.  Миссионерлик аъзолари бошқа динга эътиқод қилувчи одамга ҳеч қачон ўз динини устун қўйиб, бошқанинг динини камситишдан гап бошламайди. Балки, ўз дини билан унинг дини ўртасидаги ўхшашликларга тўхталади. Бундан ташқари, миссионерлар ўзларини китобларида айрим Қуръони карим оятларини ҳам келтириб, мақсадлари йўлида хизмат қилдирмоқчи бўлади. Бу ҳолатни ўзбек тилида чоп қилинган китобларда ҳам кузатиш мумкин.

Тарихдан маълумки, миссионерлар худди шу йўл билан бир неча давлатларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётини издан чиқарди. Яхлит бир халқ ва миллатни парокандаликка олиб келиб, уларни гуруҳ ва табақаларга бўлиб юбориш уларнинг асосий мақсадидир. Оқибатда, халқларнинг асрлар оша шаклланиб келган миллий ва диний қадриятлари оёқости бўлишига ва ниҳоят, йўқолиб кетишига олиб келганлиги айтиб ўтилди.

Миссионерлар Ислом аҳкомларини бузиб кўрсатиш, Қуръон оятларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини нотўғри талқин қилиш каби динимизга мутлақо хос бўлмаган, ўта пасткаш услублардан ҳам кенг фойдаланиб келишмоқда. Афсуски, кўп ёшларнинг эътиборсизлиги, бефарқлиги уларнинг қабиҳ ниятларини амалга оширишда жуда қўл келмоқда.

Бугунги ахборот асрида – миссионерлар ғаразли ниятларини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларидан ҳам кенг фойдаланмоқда. Ўзларининг миссионерлик ғояларини тарғиб қилувчи рисола, журнал ва матнлар маҳаллий тилларга таржима қилиниб, аҳоли ўртасида текин тарқатилади. Сунъий йўлдош орқали узатиладиган ўнлаб телекўрсатувлари, радио эшиттиришлари, интернет саҳифалари орқали кенг тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиши натижасида дунёда миссионерлик ҳаракатлари кенг ёйилишига сабаб бўлаётганлигини тушунтирди.

Ўз сўзини якунида, ёшлар ва вояга етмаган шахслар ўртасида бу каби оқимларга ва жиноят оламига кириб қолишини олдини олишда ота-она ҳамда ўқитувчи мураббийларнинг роли қанчалик муҳим аҳамият касб этишини яна бир бор таъкидлади.

Жиноят ишлари бўйича

Қувасой шаҳар судининг раиси Рустамжон Зарипов