Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими

×

 2020-01-17 18:11:21    176

PDF yuklash
Chop etish


2019 йилнинг  23 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 943-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5813-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Қарор билан ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини янада ошириш, нақд пул маблағларининг хуфиёна айланишини қисқартириш орқали бюджет даромадларига қўшимча манбаларни жалб этишга хизмат қилувчи янги замонавий автоматлаштирилган тизим яратилиши кўзда тутилмоқда.

Онлайн назорат-касса машиналари (НКМ) ва виртуал кассани қўллаш тизими савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш, ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ушбу соҳадаги пул айланмаси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга ёрдам беради.

 

Қандай афзалликлари мавжуд?

 Вазирлар Маҳкамасининг 943-сонли қарори билан тадбиркорлик субъектларига бир қанча қулайликлар яратилмоқда. Хусусан:

-         2021 йил 1 январгача тадбркорлик субъектлари ҳар бир онлайн назорат-касса машиналарини харид қилиш, ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар суммаларини (базавий ҳисоблаш 10 бараваридан ошмаган миқдорда) кейинги солиқ тўлови ҳисобидан камайтириш  ҳуқуқи берилади.

-         тадбиркорлик субъектларига виртуал касса дастурий маҳсулотининг базавий қисми Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади.

-         онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланилганда тадбиркорлик субъектларидан фискал хотирали назорат касса машиналарини ишлатиш мажбурияти бекор қилинади;

-         кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўладилар;

-         кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш бекор қилинади;

-         иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни (Z-отчёт) чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади;

-         реализация қилинган товарлар (хизматлар) ҳисоб-китоблари тўғрисидаги маълумотлар, электрон тарзда кўриш имконияти яратилади.

 

Қандай олинади?

 Тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат Давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассадан фойдаланишга рухсат берилади.

Тадбиркорлик субъектлари давлат реестрига киритилган исталган турдаги онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал кассаларни мустақил сотиб олиши ҳамда исталган техник хизмат кўрсатиш марказлари орқали рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш учун:

- онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал кассаларни рўйхатга олиш учун ариза,

- турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шахобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси,

- техник хизмат кўрсатиш маркази билан тузилган шартнома нусхаси,

- шахобча манзилининг харитадаги координатаси маълумотлари тақдим этилиши лозим.

 

Ҳар доим онлайн

Тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган онлайн назорат касса машиналари ёки виртуал кассалар орқали аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнида, уларга чекларнинг берилишини, шунингдек онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассаларни доимий ишлаши учун интернет тармоғи билан таъминлаши зарур. Интернет тармоғидаги узилиш ҳолатлари бўлган тақдирда, онлайн назорат касса машинаси ва виртуал кассалар 24 соат мобайнида офлайн режимида ишлаши мумкин.

Тадбиркорлик субъектларини фискал модул билан таъминлаш ва оператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тадбиркорлик субъектлари томонидан йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида операторга (Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази) тўлов амалга оширадилар.

 

Ютуқли ўйинлар ва онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтиш муддатлари

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5813 сонли Фармонига асосан онлайн назорат касса машинами ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган (хозича фақат) Тошкент шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган чеклардаги QR-код белгиси асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади.

Нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш графигига асосан:

1. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари – 2020 йил 1 январдан;

2. Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари – 2020 йил 1 августдан;

3. Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари – 2021 йил 1 январдан;

4. Қолган барча тадбиркорлик субъектлари – 2022 йил 1 январдан онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813 сонли Фармонига асосан алоҳида, ҳар йили етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларининг рўйхати тасдиқланади.  Мазкур рўйхатга киритилган олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан юқорида келтирилган, онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтиш графиги татбиқ этилмайди.