Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТАРМОҚ РАҲБАРЛАРИ АXБОРОТ БЕРДИЛАР

 2020-01-17 17:47:05    141

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Фарғона вилоятида фаолият юритаётган оммавий аxборот воситалари вакиллари учун  “2019 йилда ижтимоий-иктисодий соҳадаги ислоҳотлар самараси ҳамда 2020 йилдаги истикболли вазифалар” юзасидан брифинг ўтказилди.

Брифингда 2019 йилда ҳудудни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларининг ижроси, ипакчилик, ҳунармандчилик, урбанизация, соғлиқни сақлаш ва мактабгача таълим соҳаларида амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги истиқболли вазифалар ҳакида тегишли бошкармалар мутасадди раҳбарларининг аxбороти эшитилди.

-Аёллар ўртасида учрайдиган онкологик касалликларнинг олдини олиш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, вилоятда меҳнат мигрантларини тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларнинг саломатлигини тиклаш, тиббиёт соҳасида коррупциянинг олдини олиш каби қатор масалалар ҳам бугун диккат марказимизда турибди,-дейди вилоят Соғлиқни сақлаш бошкармаси бошлиғи Одилжон Умаров.

Шунингдек, брифингда сўзга чиккан вилоят иктисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Фарҳод Акбаров, Бандлик Бош бошқармаси бўлим бошлиғи Аюбxон Абдуллаев, “Ҳунарманд” уюшмаси бошлиғи Расулжон Мирзаахмедов, Мактабгача таълим бошкармаси бошлиғининг1-ўринбосари Мадаминжон Исроиловларам соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусида белгиланган вазифалар юзасидан аxборот беришди.

Қувасой шаҳар хокимлиги Аxборот xизмати.