Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВАСОЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА

 2020-01-16 06:27:49    132

PDF yuklash
Chop etish


Қувасой шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда дастлаб 2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича Қувасой шаҳар сайлов комиссияси раисининг ахбороти тингланди.

Парламент сайловлари демократик принциплар – очиқлик, ошкоралик, холислик асосида ўтказилгани қайд этилди. Янги қабул қилиган Сайлов кодекси талабларига асосан ўтказилган сайловларда Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 11, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 9, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 7, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 2, Ўзбекистон Экологик партиясидан 1 нафар депутат сайланди.
Сессияда халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди. Сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатга олингани ҳақида халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг қарори қабул қилинди.
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Тасдиқланган қарорга мувофиқ, халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг 7 та доимий комиссияси тузилди.
Булар Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича, Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича, Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича, Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича, Коммунал хўжалик ва экология масалалари бўйича, Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича, Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича комиссиялардир.
Қувасой шаҳар ҳокими лавозимига депутат Адҳамжон Тўхтасинович Зиявитдиновнинг номзодини халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома ўқиб эшиттирилди.
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши томонидан Адҳамжон Тўхтасинович Зиявитдинов номзоди бир овоздан маъқулланди.
Сессияда, шунингдек, халқ депутатлари Қувасой шаҳар депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди ва таклиф этилган номзодлар тасдиқланди.
Йиғилишда Фарғона вилоят ҳокими Ш.Ғаниев иштирок этди ва сўзга чиқди.

                                                                                                                  Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.