Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲАМ УЧРАШУВ, ҲАМ БЕЛЛАШУВ

 2020-01-13 16:36:40    148

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси Қувасой шаҳар бўлинмаси “Хотира зали”да Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллигига бағишлаб, ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокимлиги, шаҳардаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, меҳнат фахрийлари, 1979-1989 йиллар давомида Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган жангчи-фахрийлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати Чегара қўшинларига қарашли “Н”-ҳарбий қисм ҳарбийлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида бу ерда ҳозир бўлган шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси Қувасой шаҳар бўлинмаси, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими, шаҳар халқ таълими бўлимидан иштирок этган вакиллар юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, унинг қадр-қиммати, ота-боболаримиз бошдан кечирган оғир йиллар ҳақида сўзлаш баробарида, ҳар бир ёшни фақат аъло баҳоларга ўқиш, турли ёт ғояларга алданмасликка, спорт билан мунтазам шуғулланишга чақиришди.

Қизиқарли савол-жавоблар ва хотираларга бой бўлган “Уч авлод учрашуви”нинг давоми тарзида шу ернинг ўзида спортнинг шахмат-шашка турлари бўйича шаҳар очиқ турнири ўтказилди. Унда ушбу спорт турларига қизиққан катта ёшдаги фуқаролар, шунингдек, шаҳардаги барча умумтаълим мактабларининг ҳаваскор спортчилари иштирок этишди.

– Шахмат одамда ўткир зеҳнлилик, топқирлик, сабр-тоқат ҳамда рақибини ҳурмат қилиш фазилатларини шакллантиради,–дейди Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси Қувасой шаҳар бўлинмаси раиси Мўминжон Аталиков. – Муҳтарам Президентимиз 2019 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашуви чоғида ёшлар сиёсати бўйича яна бир қатор ташаббусларни илгари сурган эдилар. Улар ичида ёшларни чуқур билимли қилиш, маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва спортга ошно қилиш масаласи алоҳида таъкидланган эди. Шаҳар ҳокимлиги ва соҳага дахлдор бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкилланган мазкур турнир Юртбошимиз томонидан олға сурилган галдаги вазифаларнинг амалдаги ижросини таъминлашга қаратилди...

Турнир сўнггида ғолибларга Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси Қувасой шаҳар бўлинмасининг Фахрий ёрлиқлари топширилди. 

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.