Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 120 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАЙРАМГА ҚИЗҒИН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

 2020-01-08 06:24:38    144

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизнинг бутун ҳудудларида бўлгани каби Қувасой шаҳрида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда

Умумхалқ байрамини ўтказиш Дастурида Ватан ҳимоячилари кунининг кенг нишонланишини таъминлаш давлат ва жамоат ташкилотларининг биринчи навбатдаги вазифаларидан бири ҳамда ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан Дастурда белгилаб берилган байрам тадбирларини “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” умумий шиори остида юксак савияда амалга ошириш мақсадида шаҳардаги таълим масканларида “Мардлик ва жасорат” мавзусидаги дарслар ўтказилмоқда.

Хусусан, “Ватанпарварлик ойлиги” давомида “Ҳарбий-ватанпарварлик карвонлари”нинг таълим муассасаларига ташрифини уюштирилиб, хусусан мактабгача таълим муассасалари тайёрлов гуруҳларида “Мен ҳам Ватанимга хизмат қиламан!” мавзусидаги машғулотлар, умумтаълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги иншо, сурат, шеър, амалий санъат ҳамда чақирувга тайёрланаётган ўспирин ёшлар ўртасида “Мен албатта ҳарбий бўламан!” мавзусидаги танловлар ўтказилди.

Шунингдек, ватанпарварлик руҳидаги акциялар ташкил этилиб, уларда буюк боболаримиз жасоратини ифодаловчи саҳна кўринишлари намойиш этилмоқда. Бу, ўз навбатида, фуқароларимиз ва айниқса, ёшларни ватанпарварлик ойлигида фаол бўлишга, халқ ва армия бирдамлигини янада мустаҳкамлашга ундамоқда.

Қувасой шаҳрида асосий байрам тантаналари жорий йилнинг 10 январь куни бўлиб ўтади.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.