Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚАРОР ИЖРОСИ АМАЛГА ОШАДИ, АГАР...

 2020-01-05 15:29:40    166

PDF yuklash
Chop etish


Жорий 2020 йил 1 январдан Олий Мажлис палатаси Кенгашларининг қўшма қарори билан тасдиқланган «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги Низом кучга кирди.

Тўй-маъракаларни тартибга солиш бўйича ҳукумат даражасида қарорлар қабул қилинаётганининг ўзи жамиятимизда кимўзарга тўй ёки маъракабозлик иллатига барҳам беришни мақсад қилган.

Ён қўшнимиз бўлган чол яқинда 76 ёшида вафот этди. Жанозани ўтказиб, уч кундан кейин «худойи» қилишди. Қўй сўйилиб, 35-40 кило гуруч дамланди. Шунга яраша жой ҳозирланди, дастурхон тузалди. Кейин, қирқ кунгача ҳар пайшанба, якшанба кунлари дастурхон тузалиб, бу хонадонда фотиҳахонлик бўлди. Ниҳоят, жанозадан қирқ кун ўтиб «қирқ» эҳсони бўлди. Яна битта қўй сўйилди, яна 35-40 кило гуруч дамланди.

Маҳалладошларимиз чолнинг жанозасида, «худойи»сида қатнашишди, камига эса яна икки-уч мартадан фотиҳага келишди. Охири «қирқ» эҳсонини ҳам ейишди ва шу билан марҳумнинг фарзандлари фотиҳага келувчилардан қутулди. Аммо...

Аммо жанозадан 50 кун ўтиб қўшнимизникидан азамонанд кийинган бир гуруҳ аёллар чиқишяпти. Улар фотиҳага келишган эканлар. Марҳумни қабрга қўйиб келишганига 50 кун бўлипти. Эркаклар «қирқ»ни ўтказиб фотиҳахонликни тугатишди. Аммо аёлларнинг фотиҳахонлиги икки ойда ҳам тугамади.

Хуллас, ўзимиз ўйлаб топган бу каби одатлар бугунгача “мажбурият” даражасига чиқиб бўлган эди. Азадор хонадон аҳллари жанозадан кейин ҳамма ишини йиғиштириб, эркакларни қирқ кун, аёлларга эса 60 кун атрофида ҳар пайшанба, якшанба кунлари дастурхон тузаб, фотиҳа қилишга келадиганларни кутишга мажбур этилди.

Бундай ташвиш кимларгадир билинмас, аммо кимларнидир қийнаб қўяётган эди. Кимларнингдир боласи бетоб, аёлининг мазаси йўқ, шароити ҳаминқадар, қўлида пули йўқ. Ана шундай ҳолатда ҳам қарз олиб бўлса-да, юқоридаги каби турли аза маросимларини ва икки ойлаб чўзиладиган фотиҳахонликни ўтказишга мажбур бўлишди.

Тўғри кимдир қайсидир сабаб билан вафот этган ота-онасининг бирор маъракасини ўтказа олмаса, эл орасида «сен онангни ёки отангни фалон маъракасини нега ўтказмадинг?» деб сўроққа тутадиганлар ёки «сен отангни-ёхуд онангни фалон маъракасини ўтказа олмагансан», деб камситиб, таъна қилиб гапирадиганлар бўлди.

Бир тадбиркор ўзи яшайдиган ҳудуддаги ҳокимлик билан маслаҳатлашиб, ўнтача кам таъминланган оилаларнинг фарзандларининг суннат тўйи қилиб бермоқчи бўлди. Ҳокимликдагилар тумандаги турли маҳаллалардан ўнта болани ота-онасига бу хабарни етказишади. Улар хурсанд бўлиб қабул қилишади.

Нега хурсанд бўлишмасин?! Ахир тўйнинг харажатини тадбиркорлар қиляпти. Қолаверса, бундай тўйларда тадбиркорлар совға-саломни яхши қилишади. Ҳокимлик ҳам қараб турмайди, ўз совғаларини беришади. Шундай экан, қувонмай бўладими?

Тўй куни эрталабдан кўзни қувнатиб, бир хил кийинган тўй болалар ота-оналари ва қариндошлари ҳамроҳлигида тўйхонага келади.

Ҳудуд ҳокими ташриф буюриб, тўй болаларнинг ҳаммасини табриклади, тадбиркорлар билан уларга аталган совғаларни улашди. Хуллас, ҳаммаси чиройли ўтди.

Аммо, орадан бироз ўтиб, ўша тўй бўлган болалардан бириникидан ўша тадбиркорга суннат тўйига айтилган таклифнома келади. Қараса, ўша ўзи тўйини ўтказиб берган болалардан бирининг суннат тўйига таклифнома.

Тадбиркор таажжубланиб, боланинг ота-онасига қўнғироқ қилади. Улар эса «Ҳокимият ва сиз қилиб берган тўй тўй эмас-да. Ўзимизнинг ҳам орзу-ҳавасимиз бор. Шунга, мана тўйни бошлаб юбордик», дейишибди. Тадбиркор эса нима дейишини ҳам билмай лол.

Мана сизга халқимизнинг тўйга бўлган муносабати. Ҳокимлик ёки тадбиркорлар тўй қилиб берган экан, ўша ота-оналар, «раҳмат, бир ташвишдан қутулдик», деб ўғлининг тўйига атаб йиғаётган пулини оиласининг кам-кўстига, фарзандининг таълимига сарфласа бўлмайдими?

Йўқ, бўлмас экан-да! Уларнинг ҳам «орзу-ҳаваслари» бор экан. Шунинг учун ҳокимлик ёки тадбиркорлар қилиб берган тўй-у томоша уларнинг гарданидаги тўй мажбуриятини соқит қилмас экан.

Мақола бошида тилга олиб ўтилган Низомга кўра, шу пайтгача халқимизнинг елкасида оғир юк бўлиб келаётган бир қатор маросим ва маъракаларни ўтказиш тақиқланяпти. Бу Низомнинг қабул қилиниши жуда тўғри иш бўлди. Сабаби, охирги пайтларда айнан маърака ва маросимларни кимўзар тарзида ўтказишда, янгидан-янги маърака ва маросимларни ўйлаб торишда биз жуда ҳам ҳаддимиздан ошиб кетаётган эдик. Гап фақат юқридаги қарор ва унинг Низоми талабларини қай даражада ҳаётга татбиқ этишда қолаяпти. Шундай эмасми?

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.