Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ГИЛОС ЕТИШТИРИШ ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

 2020-01-05 08:41:18    244

PDF yuklash
Chop etish


Эътиборингизга миришкор соҳибкорлар-у деҳқонлар, мутахассис шифокорлар фикрларига асосланган ушбу мақолани ҳавола қиламиз. Зеро, муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига кўра, Қувасой минтақамизда гилосчиликка ихтисослашган ҳудуд мақомига эришиш арафасида турибди. Ихтисослашган кластер хўжаликлари ва боғларда аллақачон бу борадаги ишлар бошлаб юборилган

Гилос Ўзбекистонда энг кўп тарқалган мевалардан биридир. Июнь ойининг охири июль ойларида пишиб, дастурхоннинг кўркига айланади. Бундан 8 минг йиллар муқаддам ҳам инсониятга мўъжизавий кучини ато этиб келган гилос меваларида кўп миқдордаги фойдали моддалар, витамин ва минераллар мавжуд.

Гилос меваси ўзининг витаминларга бойлиги билан ҳам ажралиб туради. Вужудимизда кечувчи моддалар алмашинуви жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлган кальций, темир, магний, фосфор, калий, натрий минералларига ҳам бой ҳисобланади.

Шу билан бирга, гилос мевалари органик кислоталар, сахароза (фруктоза, глюкоза), РР ва В6 витаминлари, йод, фтор, хром, кремний, никель, рух, марганец сингари микроэлемент­лар, пектинлар, флавоноидлар гуруҳига мансуб антоцианларни ўзида сақлаб, саломатлигимизни мустаҳкамлашда кўмаклашади.

Гилос мевасидан табобатда кўпгина касалликларнинг олдини олиш ва даволаш мақсадида фойдаланилади. Жумладан, гилос буйрак ва жигар фаолиятини яхшилаб, қон айланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Гипертония билан оғриган беморлар учун фаол бирикмаларга бой бўлган тўқ қизил гилоснинг энг фойдали миқдори кунига 250-300 граммни ташкил этади.

Артрит, ревматизм ва подаграда оғриқларни камайтириш учун янги узилган ширин гилос мевасининг 15 донаси ёки қуюқ гилос шарбати ош қошиқ ёхуд бу меванинг компоти қайнатмасини кунига уч маҳал истеъмол қилиш тавсия этилади.

Ушбу қайнатма қуйидагича тайёрланади: 1 литр сув қайнагандан сўнг унга унча тўла бўлмаган бир ҳовуч мева солинади ва паст оловда 7 дақиқа қайнатилади. Сўнгра оловдан олиниб, оғзи бекитилган ҳолда 20 дақиқа дам берилади. Қайнатмадан бир кунда камида 0,5 литр истеъмол қилиш лозим.

Ичак ворсинкалари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун гилос мевалари ичаклар атония­си (ичак фаолияти сусайиши), колит (қабзият) ва бошқа ички хасталикларда даво сифатида қўлланилади.

Гилос шарбати ва қайнатмаси овқат ҳазм қилиши тизими фаолиятини яхшилайди. Унинг мевалари таркибида кам миқдорда органик кислоталар мавжудлиги сабабли уни истеъмол қилиш меъда шиллиқ қаватининг ялиғланиши (гастрит) билан оғриган беморларда кислота миқдорининг ортишини келтириб чиқармайди.

Шунингдек, гилос меваларида темир ва витаминлар кўплиги боис кам­қонликда истеъмол қилиш тавсия этилади.

Гилос қайнатмаси ёки компоти иситма туширувчи, шамоллашда қувват бағишловчи восита сифатида ичилади.

Бизнинг иқлим шароитимизга кўра, гилоснинг Валовье сердце, Қора гилос, Валерий Чкалов, Дрогана желтая, Ревершон, Клон Эльтона каби турларини экиш ва уларни парваришлаш мутахассислар томонидан тавсия этилади.
                                

                                                            Гилос кўчатларни экишга тайёрлаш

Кўчатларни экишга тайёрлашда аввало, томорқа майдонида сувнинг юриши ҳисобга олиниб, ер яхши текисланади. Майдоннинг ҳар квадрат метрга 6-10 кг гўнг, чиринди, 200-250 г фосфор, 100-120 г калий ва 150-200 г аммонийли азот ўғити солиниб, чуқур (25-30 см) ҳайдалади.
Гилоснинг экиш схемаси – 6×5 м (суғориладиган бўз тупроқларда) ва 6-5×5 м (шағалли-қумлик тупроқларда), экиш муддати: эрта баҳорда – февраль ойинингг охири – март ойи бошларида.
Кўчат экиш учун чуқурлиги ва кенглиги 60×60 см бўлган чуқурчалар ковланади. Чуқур қазишда тупроқ устки қисмини 20-25 см қатлами ўранинг бир томонига, қолган қисми иккинчи томонга олиб қўйилади.
Ўрага 350-400 г фосфор, 30-40 г калий ўғити ҳамда 8-10 кг чириган гўнгни тупроқ билан аралаштириб солиб, кейин кўчат экилади.
Кўчатни экишдан олдиндан тайёрлаб қўйилган шалтоққа (янги мол гўнги тупроқ билан 1:1 нисбатда аралаштирилиб, қаймоқсимон масса тайёрланади) ботириб олиш лозим.
Кўчат ўрага тик ҳолда қўйилиб, тупроқ билан кўмилади. Кўчатни пайванд қилинган жойи тупроқдан 4-5 см юқорида қолиши керак. Кўчат экилгандан сўнг ҳар бир чуқурга тўлатиб сув қуйилади. Шунда тупроқ зичланиб, ниҳол яхши кўкаради.
Тупроқ чўккандан сўнг кўчат атрофига янги тупроқ солиб, тўлдирилади. Кўчатлар тупроқнинг намлигига қараб вақти-вақти билан суғориб турилади.
Томорқа майдони 0,03 га бўлса, ушбу майдоннинг қуёш тушадиган шарқдан жанубга қараган томонига гилоснинг навларидан 1-2 тупдан экиш тавсия қилинади. Томорқа майдони 0,06 га бўлса, ярмига сабзавот экинлари, қолган қисмига эса мевалик дарахтлар, 0,10 га бўлганда сабзавот учун майдон қолдириб, қолган каттароқ қисмига мевали кўчатларни жойлаштириш мумкин.
                                                   Парваришлаш

 Дарахтга сийраклаштириш қаватлаш усулида шакл берилади, ён шохлари 2-3 қават қилиб қолдирилади. Куртак унишини ошириш ва новдаларнинг яланғочланишини камайтириш мақсадида асосий шохлардаги ўқ новдалар қисқартирилади. Дарахтларнинг қариш даврида 4-5 ёшли шохлари кесилиб кўпроқ ёшартирилади.
Томорқадаги гилос дарахтларига 300-350 г азотли, 250-300 г фосфорли ва 200-250 г калийли ўғитлар соф ҳолда солиниши тавсия қилинади. Ҳар 2-3 йилда ўртача 50-60 кг чириган гўнг солиш ҳосилдорликни оширади.
Бўз тупроқларда гилос дарахтлари ўсув даври мобайнида 4-6 марта, шағалли ерларда 10-12 маротаба суғорилади.


                               Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш

Гилос дарахтига зараркунандалардан мева канаси зарар келтиради. Мева канасига қарши 17,5 фоизли Перфекто сус. к. (10 сотих майдон ҳисобига 15-20 мл), 5 фоизли Каратэ эм. к. (100 л сувга 50 мл) қўлланилганда яхши самара беради.
                                                 Ҳосилни йиғиштириш

 Гилос асосан кеч баҳорда пиша бошлайди. Меваларни банди билан териш шарт, аксҳолда улар ўз сифатини тезда йўқотади. Мева бандини унга зарар етказмасдан новдага тегиб турган еридан узиб олинади.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.