Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“ЯНГИ САЙЛОВЛАР – ЖАМИЯТ УЧУН СИФАТ ЖИҲАТИДАН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРДИР”

×

 2019-11-14 10:28:27    144

PDF yuklash
Chop etish


Мазкур шиор остида O‘zLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши томонидан Марказий маданият уйи бошланғич партия ташкилотибиносида сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Партия фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари аъзолари иштирокидаги йиғилишда жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга ҳозирлик кўриш давомида партия томонидан олиб борилаётган амалий ва тарғибот  ишлари, кўрсатилган номзодлар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ мақсадларга хизмат қилувчи режалар муҳокама қилинди.

 

Сайловолди тадбирида республикамиз тарихида илк бор ўтказилаётган ўзига хос, янгича сайлов тизими билан боғлиқ ҳуқуқий норма ва меъёрларни ўз ичига қамраб олган яхлит қонун ҳужжати – Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва унинг мазмун-моҳияти хусусида партия вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари Дилшод Тўрақулов маъруза қилди.

Таъкидландики, янги Сайлов кодекси кучга кириши билан бунга қадар амалда бўлган сайлов қонунчилиги ҳужжатлари ўз кучини йўқотди. Амалдаги Сайлов кодекси 18 боб, 103 моддадан иборат бўлиб, оддий, содда ва равон тилда ёзилган.

Мазкур кодексга кўра, сайлов принципи умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида, яширин овоз бериш орқали очиқ ва ошкора амалга оширилади.

Шунингдек, сайлов қонунчилигидаги янгиликлардан бири – сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилди ва у кодекс билан тартибга солинди. Бу йил вилоятда 516 минг 400 нафар сайловчи борлиги аниқланди. Сайловлар жойларда соат 8.00 дан кечки 20.00 га қадар давом этади. Бу ҳам бўлса, халқимизга яратилган яна бир қулайликлардан бири эканлиги тилга олинди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – O‘zLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши томонидан  партияянги дастурининг бош ғояси, сайловолди дастури билан таништирилди ва йиғилганларни бўлиб ўтадиган сайловларда O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлашга чақирилди.

Х.АЛИМОВА,  халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби.