Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОГОҲЛИК ВА ХУШЁРЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

 2019-11-14 10:27:44    127

PDF yuklash
Chop etish


Қувасой шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари, ўқув юртлари масъул ходимлари, имом-хатиблар ҳамда маҳаллалардаги отинойилар иштирокида шаҳар ҳудудида ижтимоий вазият барқарорлигини таъминлаш, турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашда кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик самарадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳокими А. Зиявитдинов раислигидаги йиғилиш аввалида вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи И.Эргашевнинг вилоят, жумладан, Қувасой шаҳрида содир этилган ҳуқуқбузарлик ва қонун бузилиш ҳолатлари, уларни келтириб чиқарган омиллар хусусидаги таҳлилий маърузаси тингланди.

Ўз навбатида, шаҳар прокурори Б.Исмоилов ва шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Э.Ғаниевлар мавзу юзасидан шаҳар ҳудудида олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот беришди.

Тадбирда шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва тегишли муассасалар билан ҳамкорликда олиб борилаётган тадбирлар, аниқланган ҳолатлар ва бу каби салбий ҳолатларга йўл қўйган масъул ва мансабдор шахслар ҳамда фуқароларга нисбатан қўлланилган қонуний таъсир чоралар хусусида сўз борди.

Йиғилиш якунида куннинг яна бир долзарб масаласи –Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайловига тайёргарлик ишлари, шаҳар ҳудудидаги ҳар бир маҳалла, корхона, ташкилот, муассасалар, жамоат жойларида огоҳлик ва хушёрлик талабларига оғишмай амал қилиш, ҳудудлардаги ободончилик масалалари, бу борада дахлдор ташкилотлар ва жамоатчилик вакилларининг фаоллиги масаласи муҳокама қилинди ва уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.