Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ИСРОФ ВА ИНСОФ

 2019-11-04 14:35:33    140

PDF yuklash
Chop etish


«Ўзбекистон Республикасининг харитасига қарасак, худдики бир шер боласи сурати гавдаланади. Бу эса бизнинг мамлакатимиз камтар, бироқ шер каби бақувват эканлигидан далолат беради».

Ушбу сатрлар муаллифи Абдуқодир Полвонов бўлиб, унда ёзувчи бир вақтлар Ироқ, Шом давлатларида бўлганида, дабдабали бинолар, гўзал ҳаёт, тўкин-сочинликка гувоҳ бўлганлиги ва бунга ҳавас қилганини ёзади. Ёзувчи хотираларини давом эттирар экан, шундай ёзади:

«Бир куни кўчада кетаётган эдим. Мендан бир неча қадам олдинда кетаётган бир аёлнинг халтасидан бус-бутун нон тушиб қолди. Ўша дам аёл ерга тушган нонни тепиб, четга улоқтириб ташлади. Мен бу воқеадан ҳайратга тушдим.

Орадан йиллар ўтди. Ўша исрофни унутган давлатлар одамлари қандай кунларни бошларидан кечирмади, дейсиз. Ҳар қадамда талон-тарожлик, уруш авж олиб, фуқаролари чет давлатларда қочқинликда кун кечирмоқда. Уларнинг айримлари чиқинди қутиларидан бир бурда нон, ош-овқат қидирган, гўдаклари очликдан чинқирган...».

Абдурауф Фитрат ўз даврида исрофгарчиликларга нисбатан шундай фикр билдирган: «Вакиллари исроф касалига йўлиққан миллат, шубҳа йўқки, нобуд бўлади. Агар дунё тарихига назар солсангиз, ундаги баъзи қавмларнинг нобуд бўлиши сабабларидан бири исрофгарчиликдир».

Чиндан ҳам бу каби ҳикматларда ҳақиқат бор. Бир вақтлар ўз гўзаллиги билан миллионлаб сайёҳларни бағрига чорлаган мамлакатларни юқорида келтирилгани каби нонтепкилик, исрофгарчиликлар уволи тутди-ку! Ўша мамлакатлар заминида қанчадан-қанча бегуноҳ одамларнинг, гўдакларнинг қони оқди.

Бизда лоқайдлик касали бор. Ушбу касаллик бугунги кунда ўз ортидан баднафслик, дабдабабозлик, беписандлик, манманлик ва ҳашаматбозлик каби асоратлари билан жамиятимизга хавф солмоқда. Буни биргина ҳозирги тўй-тантаналаримиз ва маърака маросимларимизда ҳам кўришимиз мумкин.

2019 йилнинг 14 сентябрь кунги Олий Мажлис Сенати йиғилишида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинган эди. Шунингдек, Олий Мажлис Палаталари Кенгашларининг қўшма қарори ва “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди.

2020 йилнинг 1 январидан эътиборан амал қилувчи мазкур низомда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш, оилавий тадбирларни қатъий тартибга солиш юзасидан бир қатор муҳим масалалар белгиланган.

Ушбу муҳим ҳужжат талабларидан келиб чиқиб, Қувасой шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” жамоат фонди шаҳар бўлинмаси, ҳуқуқни муҳофаза билиш органлари ҳамда ФҲДЁ бўлимининг малакали ходимлари томонидан шу кунларда секторлар кесимида мазкур низомнинг мазмун-моҳияти, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига бағишланган тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Қувасойликлар ҳам азалдан меҳмондўст, топганини эл-юрт билан баҳам кўрадиган сахий халқ. Бироқ бу, шу кунга қадар давом этиб келган ҳайбаракаллачилик, ким ўзарга тўй-маърака қилиш, ортиқча исрофгарчиликлар ва кимлар томонидандир ўйлаб топилган, аслида миллий ўзлигимизга бутунлай ёт бўлган турли хил “урф-одат”ларга йўл қўйиш дегани эмас. Бу каби маросимларни ихчам ва файзли ўтказиш, исрофгарчиликларни камайтириш умумхалқ иши бўлиши керак. Ортиқча манманлик, дабдабабозлик ва унинг ортидан келадиган исрофгарчиликларга чек қўйишда биз зиёлилар ўзимиз яшаб турган ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, ҳокимликлар ва бошқа дахлдор идораларга яқиндан кўмаклашиш баробарида, ҳар биримиз шахсий намуна кўрсатишимиз керак.

Ўғилой КАРИМОВА, Қувасой шаҳар ҳокимлигининг “Исфайрам” газетаси муҳаррири.