Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МАВСУМ КЎНГИЛДАГИДЕК ЎТАДИ

 2019-11-04 14:32:45    143

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йил куз фасли бир қадар илиқ ва мўҳтадил келди. Бироқ ноябрғ ойининг илк кунларида об-ҳаво ҳароратининг сезиларли даражада пастлаши кузатилди. Бу эса барча корхона, ташкилот ва муассалардаги жорий йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун масъул ходимлари ва коммунал идораларнинг бу борада амалга оширган ишларини сарҳисоб қилишларига туртки бўлди.

Жойларда бўлгани каби Қувасой шаҳрида ҳам дахлдор ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан муайян ишлар амалга оширилди ва шу кунларда ҳам бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги, коммунал ва ижтимоий соҳа муассасалари, тижорат банклари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқа масъул тузилмалар томонидан ижтимоий соҳа муассасалари ва кўп қаватли уй-жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга пухта ва сифатли тайёрлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар дастурига биноан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолига электр энергияси, газ, кўмир  ёқилғисини ўз вақтида етказиб бериш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилди.

Айни кунда табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви, кўмир каби ёқилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида етказиб бериш бўйича белгиланган ишлар бажариб бўлинди. Шунингдек, электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида шаҳардаги Дўстлик, Лашкар, Намуна, Қўчқорчи маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги 15 та трансформатор пунктлари мукаммал, Лашкар,Чўлпон, Намуна, Қалҳача маҳалллари ўрамида жойлашган 6 та трансформатор пунктлари жорий таъмирланди. Куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган электр таъминотидаги узилишларни бартараф этиш мақсадида фавқулодда бригадалар ташкил этилиб, махсус техникалар шай ҳолга келтирилган.

Шаҳар ҳудудида табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали Қувасой туманлараро участкасига қарашли 507 дона табиий газ тақсимлаш қурилмаси тафтиш қилинди, 50 км ер ости газ қувурлари текширилди, 3,2 км газ қувурлари жорий таъмирланди, 25,6 км газ қувурларини ҳаво ёрдамида зичликка синаш ва тозалаш ишлари амалга оширилди, 3,5 км қувурлар ва 53 та газ тақсимлар қурилмалари сифатли бўялди. Мавсум даврида табиий газ таъминотидаги узилишларни бартараф этиш мақсадида 4 та фавқулодда бригадалар ташкил этилди ва 2 та махсус техника ажратилган.

Шунингдек, шаҳар ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича бир талай ишлар бажарилди. Маълумот ўрнида келтириб ўтиш керакки, ҳозирги кунда шаҳарда жами 180 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларга 13 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатиб келади. Кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш мақсадида ушбу ширкатларга ҳозиргача 454 млн.сўм кредит маблағлари ажратилди. Натижада 2 та кўп қаватли уйларнинг ертўла қисми тартибга келтирилди,12 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисми бўялди, 6 та кўп қаватли уйлар том қисми, 2 та кўп қаватли уйнинг оқава сув тармоғи,12 та кириш йўлаклари таъмирланди, 5 та болалар майдончаси қурилди. 4 та ноқонуний қурилмалар бартараф этилиб, қатор уйларнинг олди қисмидаги йўлакларда таъмирлаш ишлари олиб борилди, 8 та электр шитлари ва кабеллари созланди.

Мавсумга шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги муассасаларда ҳам тайёргарлик кўрилди. Жумладан, Лашкар маҳалласида жойлашган 12-умумтаълим мактабида “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида 200 млн. сўмлик ҳажмдаги мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ҳозирги кунда таълим муассасасининг 1300 квадрат метр том қисми таъмирдан чиқди, янги ҳожатхона қурилди, маънан эскирган эшик ва ромлар алмаштирилди.

Шулар қаторида, юқоридаги дастур доирасида Қўчқорчи маҳалласида жойлашган 19, Намуна маҳалласидаги 20, Дўстлик маҳалласидаги 21-умумтаълим мактабларида ҳам таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ушбу муассасаларга захира режасига кўра, 160 тонна кўмир ва брикет маҳсулотлари етказиб берилди.

Маълумки, ўсиб келаётган ёш авлоднинг сифатли таълим-тарбия олишида мактабгача таълим тизими асосий пойдевор ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, шаҳардаги 6, 12, 26,-мактабгача таълим ташкилотларида ажратилган жами 610 млн сўмлик маблағ ҳисобига ушбу муассасаларнинг иссиқлик узатиш тизими тўлиқ янгиланди ва 17 та иссиқлик қозонлари ўрнатилди. Шунингдек, белгиланган кўмир ва брикет захираси режасига биноан муассасалар 10 тонна кўмир ҳамда 22 тонна брикет маҳсулотлари билан таъминланди.

Бир сўз билан айтганда, жорий йилги куз-қиш мавсумини шаҳар аҳолиси ва барча ижтимоий соҳа объектлари тайёр ҳолда кутиб олди, дейишга тўлақонли ҳақлимиз. Мавсумнинг беталафот ва фавқулодда ҳодисаларсиз ўтиши шаҳар ҳокимлиги ва соҳага алоқадор барча ташкилот, корхона ва муассасалар масъул ходимларининг доимий эътиборидадир.

Азимжон ДАВЛАТОВ, Қувасой шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.