Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚУВАСОЙЛИК ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР – ВИЛОЯТ ЧЕМПИОНИ

×

 2019-11-04 14:32:04    141

PDF yuklash
Chop etish


Бутун республикамизда бўлгани каби Қувасой шаҳрида ҳам ёшларнинг жисмонан ва маънан баркамол шахслар бўлиб камолга етишлари йўлида муайян тизимли ишлар олиб борилмоқда. Азалдан бу заминда турли миллий ва оммавий спорт турлари кенг оммалашган ва айниқса, “миллионлар ўйини”, деб эътироф этилган футболга бўлган муносабат ўзгачалик касб этиб келади. Шу боисдан ҳам ёшлар орасида ушбу спорт тури билан шуғулланувчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.   

Шаҳардаги “Цементчи” ўйингоҳи шаҳар ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказилган “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда” шиори остидаги “Ҳоким кубоги” мусобақалари вилоят босқичига мезбонлик қилди.

Ўз ҳудудларида ғолибликни қўлга киритган жами 5 та туман ва шаҳарлардан ташриф буюрган футбол жамоалари иштирокидаги кескин ва муросасиз беллашувларда қувасойлик ёш чарм тўп усталари мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, беллашувларнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Беллашувлар натижаларига кўра, қувасойликлар биринчи ўринни қўлга киритишган бўлса, Бағдод ва Олтиариқ тумани вакиллари кейинги ўринларни ўзаро баҳам кўришди. Таъкидлаш ўринлики, мазкур баҳсларда иштирок этган 100 нафардан зиёд ёшлар жисмоний имконият ва маҳорат бобида профессионал футболчилардан асло қолишмасликларини намойиш этишди.

Ғолибларга Қувасой шаҳар ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда халқ таълими бўлимларининг Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Биз Қувасойлик ёш футболчиларга мусобақанинг навбатдаги босқичлари ва шу каби беллашувларда омад тилаймиз.                                                                                             

Жамолиддин НОЗИМОВ, Қувасой шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи.