Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2019 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳолини рўйхатга олиш-муҳим вазифа.

×

 2019-10-28 12:42:46    33

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ республикамизда иқтисодий ва ижтимоий маълумотлар аниқлигини таъминлаш ва аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа таснифлари ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш мақсадида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланди. Фармон ижроси юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Қонуни лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Хўш, аҳолини рўйхатга олиш тадбири иқтисодий жиҳатдан бизга нима беради?

Биринчидан, аҳолини рўйхатга олиш меҳнат ва уй-жой бозорларини режалаштириш, республика бюджетини тузиш, транспорт сиёсатини юритиш электрэнергетика, ижтимоий таъминот, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари, тип ва диний сиёсат масалаларида жуда муҳум ахамиятта эга. Бир сўз билан айтганда, кайси соҳада бўлмасин, «келажакни башорат қилиш зарур бўлган ҳолларда аҳолини рўйхатга олиш натижаларисиз иш тутиб бўлмайди.

Иккинчидан, ундан аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмол маҳсулотлари ҳажми, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ҳисоблашда фойдаланилади.

Учинчидан, аҳоли рўйхати республика ва худудларни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги. аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ҳамда оилаларга ердам кўрсатиш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқишда  ахборот манбаи сифатида ҳизмат қилади.

Тўртинчидан, мазкур маълумот аҳоли пунктларининг инфратузилмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, бундай маълумотлар илм-фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун ҳам зарур.

Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясига мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва Қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга, унинг материалларини қайта ишлашга, натижаларини олиш ва эълон қилишга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига хақ тўлаш махсус ишлаб чиқилган ва тасдиқланган нормативлар асосида амалга оширилади.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш буйича БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси, Статистика комиссияси ҳамда Европа иқтисодий комиссияси билан ҳам ташкилий, услубий ва молиявий жиҳатлар бўйича ҳамкорлик қилинмоқда.

 

Қувасой шаҳар статистика бўлим маъмурияти.