Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТАДБИРКОРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРЛАМА!!!

 2019-10-10 17:48:42    132

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар бир тадбиркор иш бошлар экан, ҳалол даромад топиш, ишини келгусида ривожлантириш учун сармоя йиғишни кўзлайди. Лекин, уни баъзи ташкилотлар томонидан мажбурий обуна, турли ҳомийликлар ва пул маблағлари ҳамда моддий қимматликлар ажратиш билан боғлиқ ҳомийлик ва бошқа тадбирларга мажбурлашлар оқибатида тадбиркорнинг ишга бўлган шижоати сўниши мумкин.

Шу каби ҳолатларни бартараф этиш ва тадбиркорларга ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “АДЛИЯ ТАДБИРКОРГА ДЎСТ” лойиҳаси доирасида Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!” акцияси ўтказилмоқда.

Қувасой шаҳар адлия бўлими томонидан мазкур акция доирасида шаҳардаги тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, аноним сўровномаларнинг электрон ва қоғоз вариантлари тўлдириш чоралари кўрилмоқда.

Учрашувлар давомида тадбиркорлик фаолиятида учраётган тўсиқлар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар сўровнома олиш йўли билан ўрганилмоқда.

Акция доирасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

 

Иномов Хусанбой

Қувасой шаҳар адлия бўлими бошлиғи