Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқи раиси Мустафо Рифат ҲИСОРЖИҚЛИ ЎҒЛИ Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг ЎзА мухбирига қисқача интервью берди:

×

 2019-10-05 06:58:53    137

PDF yuklash
Chop etish


– Аввало, ота юрт Ўзбекистонга келганимдан ғоят мамнун эканимни таъкидламоқчиман. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва Инвестиция форумини ўтказиш ташаббусидан жуда хурсандмиз.

Биз тадбиркор сифатида сўнгги уч йилда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни кузатиб бораяпмиз. Мамлакатингизнинг танлаган йўли тўғри, амалга оширилаётган ислоҳотлар мавжуд салоҳиятга мос. Барча ўзгаришлар жадаллик ва катта жасорат билан рўёбга чиқарилмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистон минтақада порлаётган юлдуз бўлишига ишонаман. Мулоқот чоғида бу борадаги фикрларимни давлатингиз раҳбарига ҳам айтдим.

Тадбиркорлар халқ фаровонлигини таъминлайди. Туркия Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар ичида учинчи ўринни эгаллайди. Тошкентда ўтадиган нуфузли анжуманга 120 нафар ишбилармон билан келдик. Форумга Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистондан ҳам компания ва фирмалар вакиллари, бизнесменлар ташриф буюрган.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илк маротаба ўтказилаётган анжуманлар туркий тилли давлатлар вакилларига ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш, янги ҳамкорлар топиш ва бизнесда амалий алоқаларни кенгайтириш имконини беради.