Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОТ СПОРТИ-ЖАНГОВАР ҲАРБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИНГ АСОСИНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ

×

 2019-08-13 22:21:13    168

PDF yuklash
Chop etish


Шу боис ҳарбий қисм­ларда аскарларни жан­говар руҳда тарбиялаш учун от спорт турлари билан шуғуллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

“Фарзандлари соғлом юрт-қудрат­ли бўлур”. Мантиқан олиб қарал­ганда бу хикматли ибора замирида олам-олам маъно бор. Ҳақиқатдан ҳам бугунги ҳаракат эртага ўз са­марасини беришлиги аниқ. Қувасой шаҳридаги Пакана қишлоғида қад ростлаган Фарғона водийсида яго­на бўлган Қорабайир зотли отларни етиштиришга мўлжалланган «Водий тулпорлари» наслчилик комплекси­ни ишга тушганлигига ҳали унча кўп вақт бўлмасада, қадим авлодларимиз анъаналарини тиклашда, ўсиб келаёт­ган ёш авлодни ўз Ватанига муҳаббат, садоқат ҳамда ватанпарварлик руҳи­да тарбияланишларида ўзига хос мактаб вазифасини ўташ билан бирга, тиббиётда ҳам айрим беморларни от миниш орқали даволовчи “Иппотера­пия” деган махсус асл даволаш усули­га қайтилди, десак ҳам бўлаверади. Чунки, Иппотерапия-бу беморнинг жисмоний, ақлий ва ҳиссий ҳолатини яхшилайди. Сир эмаски, бу йўл билан ошқозон-ичак ва юрак-қон томир ка­салликларини даволашда эгарланма­ган от миниб сайр қилишнинг ижобий аҳамияти исботланган.

Шунингдек, от минишнинг фой­дали экани полимелит асоратини йўқотишда, таянч-ҳаракат аппара­ти касалликларини, қолаверса ақ­лий заифлик, тутқаноқ(эпилепсия), шизофрения (руҳий касаллик тури)ни даволашда ҳам кузатилган. Бу­гунги кунда шаҳримиздаги “От спорт комплекси”да ҳам болалар спортини ривожлантириш, болаларни спорт­га жалб қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Айни кунларда “Кварц” А/Жнинг та­шаббусига кўра, Фарғона шаҳридаги “Мурувват” ногирон болалар учун ин­тернат уйи тарбияланувчилари, Қу­васой шаҳридаги БЎСМ, шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли умумтаъ­лим мактаблари, маҳаллалар ва оила­лар билан ҳамкорликда олиб борили­ши режалаштирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги, бу йўлдаги асо­сий қадамлардан биридир.

Айни кунларда “Водий тулпорла­ри” от комплексида Қувасой шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 27-умумтаълим мактабининг 5-6-7-синф ўқувчиларидан иборат яқин 20 нафардан ортиқ ўғил болалар ўз­ларининг бўш вақтларида шу ерга келишиб, от спорти билан мунтазам шуғулланишмоқда. Бу ерда Қорабайир зотли отларни минишни ўзига яра­ша машаққати, сир-асрорлари бор, албатта. Шу сабабли, бу ерда тўгарак иштирокчиларига от спорти бўйича мураббий Эргашали Қурбонов, Умр­бек Маматовлар яқиндан сабоқ бе­риб келишмоқда. Эндиликда нафақат шаҳримиздаги 27-умумтаълим макта­би, балки қолган барча мактаб ўқув­чилари ҳам ушбу тўгаракларга келиб, бемалол сабоқ олишлари мумкин.

Фарғона шаҳридаги “Мурувват” Но­гирон болалар учун интернат уйи тар­бияланувчилари яқин бир ойдан буён кун ора бу ерга келиб туришибди. Нега десангиз, бу ерда “Иппотера­пия” усули орқали болалар даво топ­моқда, десак ҳам бўлаверади.

Мазкур интернат уйи тарбияланув­чиси Аҳмадали Орипов 13 ёшда, у мактабда ўқиётган даврида тез-тез тутқаноқ(эпилепсия) касали билан оғриб турганлиги сабабли, Аҳмадали­нинг ота-онаси уни мактабдан олиб, кўнгли ҳотиржам бўлиш ниятида ушбу интернатга топширган эканлар. Аҳмадали мен билан суҳбат чоғида шундай деди:

-Мен тўғрисини айтсам, ўзим билма­ган ҳолда хушимни йўқотиб қўярдим. Бу ерга келганимизда, дастлаб мени отга миндиришганда бироз чўчидим. Кейин менда секин-аста қандайдир ўзгариш бўлаётганлигини сездим. Шундан кейин отга бўлган муҳабба­тим янада кучайди. Имкон берилса, шу ерда кечга қадар от миниб юра­версам. Шукур қиламанки, бизни бу ерга келиб туришимизга “Кварц” А/Ж раҳбарияти, “Водий тулпорла­ри” МЧЖнинг ёрдамлари жуда катта бўлганлигини билдик. Мана шулар қаторида тарбиячи, дўхтир акалари­мизга ҳам мингдан-минг раҳматлар айтамиз. Агар мен соғ-саломат кат­та бўлсам, албатта ҳарбий хизматчи бўлишни орзу қилганман. Мен ўшан­да дунёдаги энг бахтли инсонлардан бири бўламан, деди.

Биз “Мурувват” ногирон бола­лар учун интернат уйи тарбиячиси Шерзодбек Икромовнинг сўзларига диққат билан қулоқ солдик:- Биз бу ерга келганимизда болаларнинг отга нисбатан қўрқиши жуда кучли эди. Ҳозир уларда анча ўзгаришлар бор, руҳиятлари ҳам кўтарилган.

Ака-ука Диёрбек ҳамда Жалолбек Абдуғаффоровлар тарбиячиларнинг айтишларига қараганда интернат уй­ига келганларида бир ерда ўтириб, юришолмас эканлар. Диёрбекни ин­тернат уйида бир йилдан буён Дав­латжон Абдурахмоновдан уқалаш(­массаж) усули билан даволанаётгани, ҳозир мана гувоҳ бўлганидек, Диёр­бек товони билан аста-секин юра бо­шлаганини кўрдик.

-Диёрбекни укаси Жалолбекни даст­лаб оёқлари бир-биридан ажралиши қийин эди, у кунлик уқалаш(массаж)ни олиб келмоқда. У ҳам аста-секин­лик билан ҳар гал отга миндирилиб, ўргатиляпти. Жалобекда бугунги кун­да анча ўзгаришлар катта. Бемалол отга ўткизилиб, оёқларини очиб, минишга ҳаракат қилаяпти,-дейди Д. Абдураҳмонов.

Биз сўзимиз, далилимиз кучли бў­лиши учун хулоса ўрнида ёзувчи Абдуқаҳҳор Хонназаровнинг мақо­ласидан парча келтирамиз: ... Адир этагида биз тавсия қилган касаллар отларга навбатма-навбат минишяпти.

Улар орасида ёш болалар ҳам анча­гина. 12-13 ёшлардаги рангпар, озғин бемор бола ўриндиққа ҳолсизгина чўкиб, отларни кузатади. От миниш навбати келганида эса кўзларида ўт чақнагандек бўлади. Ўзгача ғайрат билан отга талпинади. Эгарга мингач, “мени расмга олинглар!” дейди қад­дини кериб. Унинг бу ҳаракатларидан онаси беҳад хурсанд. Чунки, ўғлини “лейкоз” ташхиси билан ҳузуримизга олиб келганида аҳволи анча эди. “От миниш ўғлимнинг соғайишига анча ёрдам беряпти”, дейди онаизор мин­натдор бўлиб.

Ў.КАРИМОВА, “Исфайрам”

газетаси махсус мухбири.