Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2019 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МУРОДБАХШОТА МОЗОРИ ҲАҚИДА

 2019-07-11 17:51:32    20

PDF yuklash
Chop etish


Муродбахш ота қабристони Қувасой шаҳри ҳудудидаги Юқори-муян қишлоғида жойлашган бўлиб, унда бир катта дўнглик бўлган. Ушбу дўнглик ҳозир ҳам мавжуд. Кексаларнинг айтишича хонликлар вақтида бу дўнгликда хонларнинг аскарлари, биринчи жаҳон уруши вақтида қизил аскарлар тўхташ жойи бўлиб, тепалик устида аскарлар машъала ёқиб бир-бирларига хабар беришган дейишади. Кейинчалик бу тепаликни мутахассислар ўрганиб чиқишиб тарихий обида жой деб маълумот беришган. Балким шунга ҳам бу жойни Қизил аскар қишлоғи  деб ҳам аташган.

Биргина шу Юқори-муян қишлоғи тарихи ҳам узоқ ўтмиш замонларга бориб тақалади. Ўтган замонларда бир инсон бўлган экан. У инсон ҳалол, диёнатли, илимли, инсофли инсон экан. Унинг ҳар бир қилган иши, ибратли гаплари барчага сабоқ булар экан. Унинг саккиз  фарзанди, бир қиз ва  етти ўғли бўлган. Ўғилларининг  исмлари Муродбахшота, Арслонбобо, Хўжайи хайр, Хўжайи мағиз, Хўжайи билол, Хўжамат Вали, Хўжам пошшо экан. Афсуски, қизининг исми бизгача етиб келмаган экан. Йиллар ўтиб ота анча қариб ёши анча кексайиб қолибди. Боқий дунё сари сафарга яқинлашганини сезган чол ўғилларини ёнига  чақириб васият қилибди. Мен бу дунёдан кўз юмганимдан сўнг барчангиз етти  тарафга тарқалинг. Ўзингиз мендан ўрганган илму-зиёни ўзингиз яшаётган жойларга тарғиб қилинг. Зеро, оддий халқ орасида ҳам илмли инсонлар кундан кунга кўпайсин, деб оламдан ўтибди. Фарзандлар отанинг дафн этгач  ота васиятига биноан етти тарафга тарқалибдилар. Отанинг катта ўғли Муродбахш мана шу ерга келган экан. Фарзандлар ўз масканларидаги одамларга ўзлари билган илмларини ўргатибдилар. Чиндан ҳам оддий халқ орасида  бора-бора зиёли инсонларга айланибдилар. Бу улуғ зотларни халқ орасида “азизларимиз” деб қўшиб гапиришар экан. Бу азизлар яшаган уй-жойлар ҳозир зиёратгоҳларга айлантирилган. Ҳатто, хориждан келган меҳмонлар ҳам қизиқиб зиёрат қилиб кетишаркан.

Юқори Муян қишлоғидаги кабристон эса катта ўғил Муродбахш яшаган, кейинчалик бу зиёратгоҳни “Бешик мозор”, “Тилаб олди”  деб атала бошланган. Чунки, кимки ниманики ният қилиб шу ерни зиёрат қилиб кетса муроди ҳосил бўларкан. Бу айтилган гаплар эса тўқиб чиқарилган уйдурма эмас. Бу эса ҳозирги Юқори-муян қишлоғининг узоқ ўтмиш тарихидир.

Г.МУРОДОВА, «Исфайрам» газетаси махсус мухбири