Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

 2019-07-11 17:48:46    159

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллик йилларида Республикамизда аҳолини рўйҳатга олиш ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйҳатга олишни ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонли Фармони қабул қилинган. Фармонга асосан 2022 йилда аҳолини рўйҳатга олишни ўтказиш концепцияси, рўйҳатга олишни ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури, рўйҳатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси ва уларнинг ҳудудий таркиби, шунингдек комиссиянинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Аҳолини рўйхатга олиш 3 та босқичда ўтказилади. 1-босқичга (3 йилга яқин даврда) аҳолини рўйҳатга олиш, уни ўтказиш бўйича молиявий манбаларини аниқлаш бўйича ҳужжатларни, методологиясини ишлаб  чиқиш,  ҳариталаш, аҳоли пунктлари рўйҳатини тузиш, рўйҳатга олиш варақаларини чоп этиш ва ушбу тадбирида иштирок этувчи вақтинчалик ходимларни ўқитиш киритилади. 2-босқичда (10 кундан 60 кунгача) бевосита аҳолини рўйҳатга олиш амалга оширилади. 3-босқичда (2 йилдан 3 йилгача бўлган давр) аҳолини рўйҳатга олиш  бирламчи маълумотларини қайта  ишлаш, дастлабки натижаларни олиш, эълон қилиш ва тарқатиш ишлари  амалга оширилади. Шунингдек, Фармонда бир неча Вазирлик, ташкилотларга ҳам рўйҳатга олиш ишларини ташкил этиш бўйича вазифалар  юклатилган.

Қ.СОДИҚОВ, Қувасой шаҳар Статистика бўлими бошлиғи.