Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИГАН ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА

 2019-07-11 17:47:17    135

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда давлат хизматларининг кўрсатилишида бошқа маъмурий тўсиқларни янада бартараф этиш, мазкур соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 2018 йил 15 октябрдан давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти давлат хизматлари кўрсатилишида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қуйидаги  тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим қилиш бўйича тартиб бекор қилинади ва қуйидаги шахснинг яшаш жойи бўйича рўйҳатга (пропискаги)қўйилганлиги, яшаётганлиги, шахснинг ишсизлиги, болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлиги ҳақида шахснинг тавсифномаси ҳамда унинг ишсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларни олиш зарурияти туғилганда, давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мазкур маълумотларни тегишлича Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги ва Бандлик Меҳнат муносабатлари вазирлиги органларидан мустақил равишда, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олади. 2020 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида оила таркиби, шу жумладан қариндошлик даражаси ва фуқаронинг оилавий аҳволи ҳақидаги маълумотлар давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тўғридан-тўғри фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан мустақил равишда сўраб олинади.

Манзил-маълумотномасининг Давлат хизматлари маркази томонидан ахборотларини тақдим этиш бўйича

Жисмоний шахсларга, яъни ариза берувчилар, Давлат хизматлари марказлари орқали манзил-маълумот ахборотларини доимий рўйҳат(прописка)да турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйҳатдан ўтганлиги, шунингдеқ, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди. Давлат хизматлари марказлари Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички Ишлар Бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси ҳузуридаги Манзил-маълумот бюролари  томонидан кўрсатилади. Ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлари берилмайди.

Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони кейинги ўринларда ЭРИ деб аталадиган мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилиш  орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади ва сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди. Давлат хизматлари марказлари ариза берувчилар ЭРИсини жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир. Давлат хизмати кўрсатилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади ва йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади. Ариза берувчиларда ЭРИси мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш таъқиқланади. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланганлик ҳақидаги йиғим суммаси қайтарилмайди, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг, 10 дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб, 1(бир) иш кунида QR-код матрик штрихли код қўйилган манзил-маълумот ахборотни расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига электрон равишда юборади. Давлат хизматлари маркази, манзил-маълумот ахборот келиб тушгандан сўнг 10 дақиқада уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра, унга манзил-маълумот ахборотини электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этилади.

Феруза  ТОШПУЛАТОВА, Қувасой шаҳар Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.