Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

5 та муҳим ташаббус ижроси

 2019-07-11 16:54:48    147

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган ведиоселектр йиғилишида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш юзасидан илгари сурилган 5 та муҳим  ташаббус белгиланган эди. Мана шу ташаббуснинг бешинчиси Хотин-қизларни иш билан таъминлаш эди.

Яқинда Қувасой шаҳрининг “Зийнат” номли маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Ватанпарварлар уйи” да ЯТТ Наргизахон Азизова томонидан  тикувчилик цехи ишга туширилди. Наргизахон шаҳардаги Миллий банк томонидан 30 млн. сўм имтиёзли кредит олди. 20 та иш ўрни яратиб,  ёш аёллар ва қизларни иш билан банд қилди. Асосан парда, чехол, чойшаблар тикилмоқда. Ҳозирда улардан 15 нафари бандликка кўмаклашиш маркази томонидан  степендия асосида ўқитилиб, уларга сертификат берилади.

Келажакда шаҳар тиббиёт бирлашмаси билан шартнома тузилиб, буюртма асосида тиббиёт ходимлари учун оқ халат, шифохона бўлимларига эса чойшаблар тикиб берилиши режалаштирилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 02 февраль кунги ПФ-5325-сонли Фармони қабул қилиниши ҳам айнан мазкур масалада

Бухоро вилоятини хотин-қизлар билан ишлаш йўналишида намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июнь куни 495-сонли қарори қабул қилинди Мазкур қарорда Бухоро вилоятида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳаёт даражасини ошириш, уларга муносиб иш ўринлари яратиш, тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, жиноятчиликни олдини олиш ҳамда вилоятни ушбу йўналишда намунали ҳудудга айлантириш мақсадидаги  таклифи инобатга олиниб, бу борада республикамизнинг барча вилоят, туман, шаҳарларида қарор ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Мазкур Фармонни қабул қилинишида Хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аёлларга нисбатан маиший зўрлик ишлатишнинг барвақт олдини олиш юзасидан жойлардаги МФЙ хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари билан чора-тадбирлар режаси тузилади. Унга асосан, жиноят содир этишга мойил бўлган аёллар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни самарали амалга ошириш, якка тартибдаги профилактик ишларни олиб бориш, хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни аниқлаш ва уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдамлар кўрсатилиши белгилаб олинади.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этиши эҳтимоли бўлган хотин-қизларни аниқлаб, уларнинг рўйҳатларини тузиш ва манзилли профилактик ишларни олиб бориш, оила, турмуш муносабатлари доирасида ўзаро келишмовчиликлар мавжуд оилаларни аниқлаш ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спиртли ичимликка ружу қўйган, гиёҳвандлик касаллигига чалинган аёлларни ўз вақтида аниқлаб, уларни тузалиш йўлига қайтаришда шифохоналарда даволатишда амалий ёрдам кўрсатилади. Хотин-қизлар ўртасида одоб-аҳлоқ доирасидаги тарғибот ишларини олиб бориш, аёллар ўртасида фоҳишалик ва қўшмачилик ҳолатларининг барвақт олдини олиш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг манзилли рўйҳатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш чораларини кўришдан иборат.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реаблитация ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилиши лозим. Хотин-қизларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан сақлаш йўналишида маҳаллаларда, корхона, ташкилотларда ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб борилиши, меҳнатга лаёқатли, ишга жойлашишга муҳтож хотин-қизлар аниқланиб, уларни фойдали меҳнатга жалб этишда амалий ёрдамлар кўрсатилади.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги «Ёшлар келажагимиз» давлат дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиши режага киритилган.