Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қувасой шаҳрида “STREET LAW” лойиҳаси амалга оширилди.

×

 2019-06-20 09:51:53    175

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 20-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18 июнь куни Қувасой шаҳар адлия бўлими томонидан “Ёшлар иттифоқи”, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси ва “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патрул хизмати вакилларидан иборат кўнгиллилар гуруҳини жалб этган ҳолда  “STREET LAW” (оддий ҳуқуқ) лойиҳаси аҳоли гавжум жойларда, жумладан, бозорларда, савдо комплексларда, шох кўчаларда ўтказилди.

Мазкур лойиҳа давомида “Тамаки ва алкоголь соғлиқ учун зарар”, “Йўл қоидаси – умр фойдаси”, “Ҳурматли харидор унутманг!” каби 100 дан зиёд турли хил мавзулар доирасида тайёрланган флаер ва буклетлар ва бошқа турдаги тарқатма материаллар тарқатилиб, ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида ёшлар Қувасой шаҳар, Арсиф МФЙ ҳудудида жойлашган “Agro Service Asia” кластерида олиб борилаётган инвестициявий лойиҳалар билан танишдилар.