Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚАРОВСИЗ БОЛАЛАР МАНФААТИНИ КЎЗЛАБ.

×

 2019-05-30 21:36:15    169

PDF yuklash
Chop etish


Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасига энергия ресурслари, сув ва маиший чиқиндилар бўйича тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш вазифалари юклатилган.

Бюронинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашда вояга етмаганлар манфаатларини кўзлаган ҳолда алимент ундирувларига жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.

Хусусан, бўлим иш юритувида жами 823 та алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўлиб, улардан 516 нафар қарздор оталар ихтиёрий равишда мажбуриятларини бажариб келишмоқда, 307 нафари эса масъулиятни ҳис этмаган ҳолда фарзандларининг тарбияси ва таъминотига бефарқлиги сабабли уларга нисбатан тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

Жорий йилнинг беш ойи давомида фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаган 15 нафар қарздор оталар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий қамоқ жазосига тортилган.

Бундан ташқари, яшаш жойи номаълум бўлгани сабабли қидирувга берилган виждонсиз 12 нафар оталардан 6 нафари топилиб, улардан қарздорликни мажбурий ундириш чоралари кўрилган.

Бюронинг давлат ижрочилари саъй-ҳаракатлари билан вояга етмаганлар манфаатларини кўзлаб жами 456.600.000 сўм пул маблағлари ундириб берилган.

Шу билан бирга, Бюро раҳбариятининг топшириғи билан “Май - вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун алимент ундириш борасида самарадорликни ошириш ойи” тадбири сифатида белгилангани ҳамда рамазон ойи муносабати билан бўлим томонидан 20 дан ортиқ кам таъминланганлар, ногиронлар, қарздор ва ундирувчилари четга чиқиб кетиб, фарзандлари ота-онаси тарбиясида қолган оилалар аҳволидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Вояга етмаган ва қаровсиз болалар доимо Бюро ходимлари эътиборида!