Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚУВАСОЙДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МУАММОЛАР БЎЛМАЙДИ

 2020-10-21 19:42:48    153

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари ўн олтинчи сессияда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган видеоселектр йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифалар муҳокама этилди.

Сессияда шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов ва сектор раҳбарлари ўз ҳудудида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича ҳисобот берди.

Мамлакатимизда пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифа сифатида белгиланган. Хусусан, Қувасой шаҳрида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, шаҳарда 2018-2020 йилларда тижорат банклари томонидан чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш мақсадида қарийб 7,3 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Бунинг натижасида, биргина чорвачилик соҳасида шаҳримизга қўшни давлатлардан 182 минг бош йирик шохли ва 277 минг бош майда шохли чорва моллари олиб келиниб, аҳолининг мол, қўй, гўшти ва сут маҳсулотларига бўлган талаби тўлиқ қондирилишига эришилди. 

Мамлакатимизда яратилган қулай шарт-шароитлар самарасида жорий йил 9 ой якуни билан шаҳар бўйича 5,2 минг тонна гўшт, 21,5 минг тонна сут, 11,4 минг тонна картошка, 26,5 минг тонна сабзавот, 696 минг тонна полиз, 43,9 минг тонна мева, 56,4 млн.дона тухум маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳоли дастурхонига етказиб берилди. Ушбу маҳсулотларни етиштириш ҳажмлари бўйича аввалги йилларга нисбатан барқарор ўсиш суръатлари таъминланди.

Бироқ, ҳудудларда “даладан-истеъмолчигача” тамойили асосида етарли ишлар ташкил этилмаганлиги, даврий равишда янгиланиб турадиган озиқ-овқат захирасини яратишга эътибор қаратилмаганлиги бозорлардаги нарх-наволарни ошиб кетишига олиб келган. Масалан, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида пиёз маҳсулоти 7,2 фоизга ҳамда сабзи маҳсулоти 33,2 фоизга ўсганлиги кузатилди. Шаҳар аҳолиси учун 2020 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг май ойига қадар бўлган даврда 2,0 минг тонна картошка, 937 тонна пиёз, 720 тонна сабзи, 461 тонна гуруч, 3,3 минг тонна ун маҳсулотлари, 888 тонна мол ва қўй гўшти, 878 тонна парранда гўшти, 517 тонна шакар, 427 тонна ўсимлик ёғи, 455 тонна балиқ ва 9,8 млн. дона тухум талаб этилади. 

Шаҳар аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини тизимли ташкил этиш орқали нарх-наво барқарорлигини сақлаш муҳим вазифалардан биридир. Бу борада маҳаллий ҳокимликлар, сектор раҳбарларидан катта масъулият талаб қилинади.

Шаҳар кесимида аҳоли эҳтиёжи учун 2020 йил ноябрь ойидан 2021 май ойигача бўлган даврда талаб этиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг захираси яратилади. Аҳолини мол гўшти, парранда гўшти, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида “Экобозор”лар ташкил этилади. Тадбиркорларга тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун кредитлар ажратиш, бозорлардаги нарх-навони кунлик назорат қилини таъкидланди.

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Султанов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, шаҳар Деҳқон бозори аҳоли эҳтиёжи учун 2020 йил ноябрь ойидан 2021 йил май ойигача бўлган даврда талаб этиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тўлиқ ҳажмда ва сифатли етказиб берилиши устидан тизимли назорат ишлари олиб борилади.

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Султанов, Молия бўлими, Давлат солиқ инспекцияси бюджет ташкилотлари ҳамда йирик саноат корхоналарида ишловчи ходимлар учун талаб этиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш тадбирларига шахсан масъул этиб белгиландилар.

Сессияда шу каби кўплаб масалалар чуқур таҳлил этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Р.Рахимжонов Қувасой шаҳар Деҳқон бозори директори Абдуқодиров Тўхтасин Калонович “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Қувасой шаҳар бўлимининг “Кексаларни ижтимоий рағбатлантириш, ёшларда ватанпарварликни мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганлигини ўқиб эшиттирди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Ў.КАРИМОВА, “Исфайрам” газетаси махсус мухбири.

Суратлар муаллифи О.РАИМОВ.