Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди

 2020-08-28 19:56:28    49

PDF yuklash
Chop etish


27 август куни олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди


Унда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Топиволди Холдаров,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Рахмоналиев Бахром Маъруфжонович, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сиёсий партия раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияни шаҳар Кенгаши раиси М.Мехмонов очди ва олиб борди.

Сессия аввалида “22-Намуна” сайлов округидан депутат
Назиров Асилжон Бахтиёрович сессия котиби этиб сайланди.


Сессия кун тартибидаги асосий масала Қувасой шаҳрида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет давромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширатёган ишлари бўйича сектор раҳбарларининг хисоботлари тингланди.

Дастлаб сўз шаҳар ҳокими,            
1-сектор раҳбари
Рахимжонов Равшан Рахмоновичга берилди 


Шаҳар ҳокими ўз сўзи аввалида, бугунги кунда ҳар бир фуқаро соғлиғи ва ҳаёти учун курашни кучайтирган ҳолда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият олиб бориш зарурлигини айтиб ўтди ва 1-секторда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет давромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширатёган ишлари бўйича хисобот берди.

Шундан келиб чиққан ҳолда республика махсус комиссиясига ҳар бир фаолият тури бўйича қатъий санитария талабларига амал қилиш вазифаларини белгилаши зарурлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинга олиш ва ундан чиқариш тартибини енгиллаштириш, пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш каби яна бир қатор масалаларга эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.


 Шундан сўнг, 2-секторда амалга оширилган ишлар тўғрисида сектор рахбари шаҳар прокурори Исмаилов Бахром Умирджонович, сўнг 3-секторда амалга оширилган ишлар тўғрисида сектор рахбари шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Ғаниев Элёр Улуғбекович ҳамда 4-секторда амалга оширилган ишлар тўғрисида сектор рахбари шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Полвонов Назаржон Жуманазаровичларнинг ахборотлари тингланди.


 Сессияда кўрилган масала юзасидан муносабат билдиришга навбатдаги сўз, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш,  иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси” раиси Махсудов Фарход  Толкунджанович,


Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси Қосимов Азамжон Назирович ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Топиболди Холдаровлар сўзга чиқишиб, ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.


Сессия ишида кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.