Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Вилоят ҳокими Қувасойлик битирувчи ёшлари билан учрашди

×

 2020-06-26 18:47:12    180

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 август кунги “Ёшлар кунини белгилаш тўғрисида”ги ЎРҚ-437-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июл кунги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 29 май кунги “Ёшлар ойлигини ўтказиш ва “30 июн - Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш тўғрисида”ги 03-06/1044-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 26 июн куни Қувасой шаҳар ёшлари билан вилоят ҳокими Шухрат Ғаниев иштирокида “Ёшлар - келажак бунёдкори” шиори остида очиқ мулоқот ўтказилди.

Ёш авлоднинг муаммоларини ўрганиш, таклиф ва масалаларини эшитиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда қобилиятларини юзага чиқаришда муносиб шароитларни ҳозирлаш мақсадида ўтказилган мулоқотда Қувасой шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов, вилоятдаги олий таълим муассасалари ректорлари, вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ва тегишли ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда Қувасой шаҳридаги 200 дан ортиқ битирувчи ёшлар иштирок этди. Ушбу тадбир кўтаринки кайфиятда ҳамда очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Шухрат Мадаминович ёшлар билан дилдан суҳбатлашиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Тадбир давомида ўқувчилар асосан Олий таълимга киришдаги баъзи бир муаммолар, тадбиркорлик билан шуғулланишдаги уларга бериладиган имтиёзлар ҳамда ўзларининг келажакдаги орзу ва режалари хақида таклиф ва мунозара олиб бордилар.

Ёшлар билан бундай амалий ва мазмунли мулоқотлар ёшларни элу юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшашга, жамиятнинг илғор қатламлари қаторидан ўрин эгаллаш сари ундайди. Энг муҳими эса Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, юртимиз равнақи йўлида фидойилик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати