Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЧИН КЎНГИЛДАН ПУШАЙМОНЛИК РОСТ БЎЛСА...

×

 2020-06-10 13:37:55    177

PDF yuklash
Chop etish


     Бугунги кунда дунё мамлакатлари глобаллашув жараёнига юз тутган, ахборот-коммуникация тармоқларининг фаоллашуви орқали ахборот олиш, тарқатиш жадаллаганлиги одамларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тўла қондирмоқда, дейилса сира муболаға бўлмайди. Аммо барча ахборот ва маълумотлар ҳам ҳаққоний, одамлар учун фойдалими? Улардан эзгулик йўлида фойдаланса бўладими? Албатта, йўқ. Қувасой шаҳрида туғилган 24 ёшли Б.А. меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясининг Москва шаҳрига ишлаш учун борганида, интернет орқали тақиқланган сайтларга кириб, мазмун-моҳияти жиҳатидан диний экстремистик бўлган, жиҳодга, урушга, қон тўкишга даъват этувчи маърузаларни эштишга ружу қўйди. У асосан  ўзига тегишли бўлган, Россия уяли алоқа компаниясига тегишли телефон рақамига уланган “Samsung S5” русумли уяли телефон аппаратидан фойдаланиб, Интернетнинг “YouTube” сайти орқали диний мазмундаги видео ва аудиомаърузаларини мунтазам  эшита бошлади. Табиийки, диний жиҳатдан ҳеч қандай илмга эга бўлмаган бу йигитнинг мияси инетернетдаги диний экстремистик ғоялар билан аста-секин тўла бошлади. 
2018 йил август ойида Москва шаҳридан доимий яшаш манзилига қайтгандан сўнг уяли алоқа телефон аппаратида интернет тармоғининг “Telegram” мессенжери орқали диний маърузаларнинг деярли барчасини эшитиб  келди. Унда дин бўйича саволлари туғилса, у “Абдуллоҳ Зуфар”нинг “Savol vajavob” каналига кириб, саволини ёзиб мурожаат қилар ва унга жавоблар оларди. У ушбу телефон рақамидан “Телеграм” мессенжерида ўзига алоҳида аккаунт ҳам яратиб олди. Энг муҳими, аккаунт орқали Қувасой шаҳридаги яқин дўсти Ҳ.Т. билан ёзишмаларни амалга ошириб, интернетдан кўчириб олган тақиқланган маърузаларни унга ҳам юбора бошлади. Бу билан чекланиб қолмасдан интернет тармоғининг “YouTube” ижтимоий тармоқларига кириб, “Abdulloh Domla Ma’ruzalari” каналидаги диний маърузаларни мунтазам равишда эшитиб, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Абдуллоҳ домла” ва бошқа шу каби шахсларнинг диний маърузалари таъсирига тушиб қолди. Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб “Telegram” интернет-мессенджери орқали Ҳ.Т. ва Д.Ю.ларнинг уяли телефонларига ДЭО/ХТТ ғоялари билан юғирилган материалларни  юбориш йўли билан тарқатди. 
Табиийки, дунёқарашларининг торлиги, билимсизликлари туфайли диний экстремистик ғоялар тўрига тобора ўралашиб бораётган бу ёшларнинг “фаолиятлари”га ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ходимлари чек қўйишди. 
2020 йил 6 март куни жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар суди юқоридаги судланувчиларнинг жиноий қилмишларини ҳар томонлама кўриб чиқар экан, амалдаги қонунларга биноан инсонпарварлик тамойилларига амал қилиб, жиноятларининг оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи тарфаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда уларнинг ҳар бирига озодликни чеклаш билан боғлиқ жазоларни тайинлади. Уларнинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлик билдирганлиги рост бўлган бўлса, ушбу ёшлар келгусида ўз қилмишларидан тўғри  хулоса чиқариб, фақат эзгулик йўлида яшаб меҳнат қилмоқлари керак бўлади. 

Суд материаллари асосида Қ.Аҳмадалиев тайёрлади.